Туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассисининг асосий вазифалари

Бош мутахассис

Мажмуанинг барча ташкилий ишларини бажарилишини назорат қилади ва таъминлайди, ҳужжатларни муддатида, сифатли тайёрланишини, қўйилган вазифа, топшириқларни жойига аниқ ва зудлик билан етказилишини амалга оширади. Туман ҳокимининг ўринбосарининг топшириқ ва кўрсатмаларини бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туман ҳокимлиги йиғилиш баёнлари ижросини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Туман ҳокимининг соҳага алоқадор қарор ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди, мажмуа иш дастури, режаларини тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини назорат қилади.

Чорвачилик, балиқчилик ва пиллачилик, сувдан фойдаланиш, ирригация ва мелиорация масалалари, гидрометереология соҳаси корхона ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Иш тақсимотига кўра мажмуа фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотларда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни энг муҳим йўналишлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ирригация-мелиорация тадбирларини доимий равишда бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган масалалар асосида иш олиб бориб, ҳар ойлик режасини тузади.

Қишлоқ хўжалигида янги мулк эгалари ва фермерлик ҳаракатини қўллаб қувватлаш чораларини кўриб боради.

Туман ҳокимлигида ва ҳокимликнинг жойларда ўтадиган ишчи йиғилишларини ташкил этилишини таъминлайди.

Қуйидаги ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман қишлоқ хўжалиги бўлими;

ирригация тизимлари ҳавза бўлими;

дон маҳсулот корхоналари;

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

туман “Пилла” ташкилоти;

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳудудий ташкилоти;

туман фермерлар кенгаши;

туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси;

туман ветеринария бўлими;

туман ўсимликлар карантини давлат инспекцияси;

тумандаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина трактор парклари,

сув истеъмолчилар уюшмалари,

биолабораториялар,

ёқилғи-мойлаш ва минерал ўғит шахобчалари,

“Агротехсервис МТП” МЧЖ

барча йўналишдаги фермер хўжаликлари.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM