Туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассисининг асосий вазифалари

Бош мутахассис

Хотин-қизлар ишларига оид Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлар, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳамда туман ҳокимининг қарор, фармойишлари ва давлат ҳамда ҳудудий дастурларнинг жойларда бажарилишини ташкиллаштиради, натижаларини таҳлил этиш асосида амалий, методик йўналишларни белгилаб беради;

мажмуага ижро учун келадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг ҳужжатлари, Президент фармон, қарор, фармойишлари, Ҳукумат ҳужжатлари, йиғилиш баёнлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят хокимлиги Хотин-қизлар қўмитасидан келадиган топшириқларни рўйхатдан ўтказади, ҳоким ўринбосарига имзога киритади ва ўз муддатида ижрочига етказилишини таъминлайди, ижроси бўйича назорат олиб боради, жавоб хатларини юқори ташкилотларга жўнатади.

жойларда аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, унинг натижаларини таҳлил этиш асосида хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш ва уларга имтиёзли кредитлар олиб бериш борасида Хотин-қизлар қўмиталари ва мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлардан таклифлар олади, ишида кўмаклашади ва мувофиқлаштиради.

туман ҳокими ўринбосарига тегишли топшириқларнинг, туман ҳокимлиги қарорлари, йиғилиш баёнларининг бажарилишини назорат ва таҳлил қилишни таъминлайди, туман ҳокими ўринбосарига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;

туман ҳокими ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади, ҳоким ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланиши ва ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

туман ҳокими номига келаётган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ва тушган хат-хабарлар юзасидан тегишли материаллар тўғрисида тегишли ижрочиларга топшириқлар юборади;

туман ҳокимлигининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда туман ҳокими ўринбосари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилинишини ташкил этади, туман ҳокими ўринбосари топшириғига биноан жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

туман ҳокими ўринбосарининг топшириқларини ижрочиларга етказади, туман ҳокими ўринбосари топшириқлари ва кўрсатмаларининг бажарилишини назорат қилади.

Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради:

“Қизил ярим ой” жамияти;

“Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими;

Хотин-қизлар ўқув маркази.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM