Бош мутахассис
Иш режаси асосида ишлайди. туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига бириктирилган муассасаларга боғлик барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.
туман ҳокимининг тегишли ўринбосари топшириқларининг бажарилишини таъминлайди.
Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.
туман иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, туманда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туман ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
туманнинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқади, мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;
туманнинг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш, ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосарига киритади;
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганлигини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида туман иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширади;
халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
туманнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика, вилоят миқёсида ва чет элларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида иштирок этади;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичлари, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларнинг қиймат кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
тумандаги лойиҳа институтлари ва ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари, аввало хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;
давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма объектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга кўмаклашади;
долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;
жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тумандаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалда фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда туман иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;
атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини берувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни назарда тутадиган “яшил иқтисодиёт” технологияларининг принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади;
туман инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистика фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашади;
макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари, шунингдек, интеграция жараёнларининг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш билан ўзаро боғлиқликда иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегияларини шакллантиришга кўмаклашади;
хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширади;
инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича таклифлар киритади;
инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган худудларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олади;
энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепциясига асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар киритади;
аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимал даражада автоматлаштириш, ҳосилдорликни жиддий ошириш ва молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишга кўмаклашади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини, шу жумладан йирик ритейлерлар ёрдамида таъминлаш орқали савдо бозорларини ва уларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтиришга кўмаклашади;
таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
соғлиқни сақлаш тизимини, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилишни таъминлайдиган илғор технологияларни, “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббиёт ахборот маркази” концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратишга кўмаклашади;
иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқади;
кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;
юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар,
бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этишга, шунингдек
IT-инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашади;
узоқ муддатли технологик ривожланиш эҳтиёжлари ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришни, шу жумладан янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва юқори технологик маҳсулотларнинг бошқа турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан ташаббус кўрсатади;
маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлайди;
илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлайди;
янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди;
Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун республика миқёсида ишлаётган, катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этади.
ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;
ҳудуднинг туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш;
туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига таалуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиққа киритиш;
туристлар (экскурсантлар)га ҳудуддаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулотда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;
туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар в.б.)ни ташкил этиш ва ўтказиш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;
қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;
туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
туризмни ривожлантириш бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармаларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;
туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх коньюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш;
юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллийва халқарро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этиш, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқиш;
ҳудуддаги туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш.
мажмуага юқори ташкилотлардан келган ҳамда ҳоким ўринбосари ва мажмуа назоратидаги хатларни ўз вақтида бажарилиши таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.
Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:
туман Инвестиция бўлими;
Чет эл инвесторлари иштирокидаги қўшма корхоналар;
шунингдек фаолият доирасига кирувчи барча корхона ташкилот ҳамда хўжалик бирлашмалари.
тумандаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шахобчалари в.б.);
туризм инфратузилмасини шакллантиришда ва туристларга хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотлар.