Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассисининг асосий вазифалари

  

Бош мутахассис

 

Бошқарув органларининг, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман тизими, таълим, маданий-маърифий муассасаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш ҳамда баркамол авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашдаги фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди.

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларни мувоифқлаштириб бориш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилашда иштирок этиш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш,
ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокими ва туман ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;

туман халқ таълими бўлими;

ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари;

туман Мактабгача таълим бўлими;

туман тиббиёт бирлашмаси;

туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

туман маданият бўлими;

туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими;

туман Маҳалла Кенгаши;

туман матбуот бўлими;

оммавий ахборот воситалари (газета, радио, телевидение);

“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси туман бўлими;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси туман бўлими;

Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг туман бўлимлари;

“Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси туман бўлими миллий-маданий марказлари;

Касаба уюшмалари ташкилотлари туман Кенгаши;

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси туман вакиллиги;

ноисломий диний ташкилотлар;

миллий-маданий марказлари;

бошқа жамоат ташкилотлари.

  

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM