Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассининг асосий вазифалари

Бош ва етакчи мутахассислар

Иш режаси асосида фаолият кўрсатади. Саноат ва транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ҳудудда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурларини корхона ва ташкилотларда қўлланилишини амалга оширилишида кўмаклашади.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежалишини таъминловчи дастурлар ижросини таъминлаш, аҳолини нефт маҳсулотларига бўлган эхтиёжларини ўрганган ҳолда уларни нефть маҳсулотлари ёнилғиси билан таъминланишига доир барча чора-тадбирлар ишлаб чиқишда масъул ҳисобланади.

Соҳага тааллуқли мақсадли дастурлар ижросини тайёрлайди. Металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш-топшириш бўйича топшириқлар ижросини таъминлайди.

Туман ҳокимининг ўринбосарининг топшириғига асосан берилган барча топшириқларни бажарилишини таъминлайди.

Лавозими доирасига кирувчи масалалар муҳокамаси юзасидан туман ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларга тегишли маълумотларни тайёрлайди ва белгиланган топшириқлар ижроси бўйича назоратни олиб боради.

Мазкур тармоқ бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари вилоят ҳамда туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

туман коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

туман ҳокимлиги архитектураси;

туман автомобиль йўллари бўлими;

туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;

туман нефть маҳсулотлари унитар корхоналари;

 “Самарқанд электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти туман бўлими;

“Марказгазтаъминот” давлат унитар корхонаси туман бўлими;

туман “Сувоқова” давлат унитар корхонаси;

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM