Мавзу; Инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш борасида ҳудудда 2023 йил 4 ойида амалга оширилаётган ишлар ҳақида.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан, тиббиётнинг барча соҳаларини жадал ривожлантириш, фаолиятни тубдан такомиллаштириш, истиқболли режаларни белгилаш бўйича салмоқли ишлар тизимли равишда амалга ошириш давом этиб келмоқда.

2023 йил 4 ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларни  мурожаатлари туғрисидаги ” 445- сонли Қонуни ижроси бўйича  фуқаролар томонидан 7 мурожжат бўлимига келиб тушган ва барчаси ўз вақтида урганиб чиқилиб қонун хужжатлари асосида жавоблари берилган.

Шунингдек  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 майдаги “Архитектура ва қурилиш сохасидаги давлат хизматлари курсатишининг айрим регламентларни тасдиқлаш туғрисида” ги 200- сонли қарори ижроси буйича 43 та объектларнинг ер ажратиш ва қурилиш жараёнлари урганилиб санитария гигиеник хулосалар берилган.

Ўзбекистон Республикаси “Ахолини санитария эпидемиологик осойишталигини таъминлаш туғрисида” 393- сонли қонун асосида назорат утказиш режасига асосан 15 та объектда санитария урганишлар утказилиб тегишли тавсиялар берилган.

Олиб борилган тадбирлар натижасида 2023 йилнинг 4 ойида  юқумли касалликлар буйича ахолини эпидемиологик барорқарорлик таъминланди. Ахоли ўртасида ўта хавфли юқумли касалликлар ва гурухли касалланиш холатларини қайд этилишига юл қўйилмади.

2023 йилнинг 4 ойида 60 хил юқумли касалликларнинг 14 хилдаги юқумли касалликлар рўйхатга олинди. Юқумли касалликлар қайд этилган барча ўчоқларда эпидемиологик суриштириш ишлари олиб борилди ва касаллик ўчоқларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

2023 йил 4 ойида  аҳоли ўртасида юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш хамда юқумли касалликлар бўйича хавфни эрта аниқлаш мақсадда  бактериология лаборатоияга 2210 та ва  паразитология лабораториясига 17513    та намуналар олинган.

 Туман аҳолиси ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш бўйича олдиндан хавфни аниқлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан хамкорликда тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

2023  йилда 2 ёшгача бўлган болаларни  13 хилдага бошқариладиган юқумли касалликларга қарши эмлаш ишларни ташкил этиш учун 5 та қўшимча  оилавий шифокор пунктлари очилиб хозирда 19 та эмлаш пунктларида эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Барча эмлаш пунктларида вакциналарни ташиш ва сақлаш учун санитария қоида ва меъёрлари асосида шароитлар яратилган.

Туманда жами 2 ёшгача 7295 нафар болаларнинг 98 % тўлиқ 13 турдаги юқумли касалликлар билан эмланди. Бундан ташқари 6 ёшли болалар қизамиқ касаллигига қарши 99.1% ва 9 ёшдаги  3124 нафар қизлар бачадон саратонига қарши эмланди.

Республика худудига четдан қизамиқ касаллигини кириб келишини олдини олиш мақсадида 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг 15487 нафари қизамиқ вакцинаси билан эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш билан қамраб олинди, хамда қизамиқ касаллигини эрта аниқлаш мақсадида ноаниқ тошмали беморлар тўлиқ вирусология лабораторияси текширувларидан ўтказилиб келинмоқда. Бундан ташкари қон билан бевосита ишлайдиган тиббиёт ходимлари вирусли гепатитнинг В турни  иш жараёнида юқтиришини олдини олиш мақсадида  қўшимча 250 доза вакцина ажратилиб 250 нафар тиббий ходимлар Вирусли гепатитнинг В  турига қарши  тулиқ эмланди. Барча тумандаги даволаш профилактика мауассасалари тиббий ходимлари ўртасида махорат дарслари ташкил этилиб тизимли равишда малака ошириш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ахоли ўртасида эмлашнинг ахамияти тўғрисида махаллада ота-оналар билан давра сухбатлари ташкил этилди.

 Бўлим томонидан  махаллабай ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-33-сонли “Махаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш” фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман СЕО ва ЖС бўлими  2022 йил 5-апрелдаги №14 У сонли бўйруқ ишлаб чиқилди ва буйруқ асосида ходимлар махаллаларга бириктирилди. 4 та секторга жами 16 та ходим бириктирилди. Туманда 59 та махалла, 33475 та хонадон бўлиб 16 та бириктирилган ходимлар томонидан кунлик ишлар олиб борилган. 2023 йил 4 ойи давомида   24 та махалла тўлиқ ўрганилган бўлиб,10 махаллада тадбирлар ташкил этилди.

   2023 йил 4 ойида болалар ўртасида паразитологик касалликларни олдини олиш мақсадида жами 17513  та лаборатория текширувлари ўтказилган шундан 365 нафар болаларда паразитар  касаллик аниқланган. Шундан 69 тасида геминалипидоз, 295 тасида энтирабиоз аниқланган.

 Давлат маблағлари хисобидан жами 5500 нафар 1-4 синф уқувчилари ўртасида дегелментизатсия ишлари олиб борилди.

Туманда безгак касаллигини олдини олиш мақсадида хам профилактик тадбирлар ўтказилиб келиниб 3 кундан ортиқ иситма қилган 187 нафар   беморлардан қон олиб текширилган. Текшириш натижаси бўйича безгак касаллиги аниқланмаган.

Бактериологик лаборатория томонидан 2023 йил 4 ойида   жами 2210 та бактериологик текширувлар ўтказилган бўлиб, шундан диогностик мақсадда 704 та, профилактик мақсадда  1506 та санитария бактериологик текширувлар  ўтказилган.

 Озиқ - овкат маҳсулотлари 207 та текширилган бўлиб шундан   9 та талабга жавоб бермайдиган намуналар аниқланган. Ушбу намуналар тегишли тартибда исътемолдан олиниб йўқотилган.

Лаборатория томонидан  210 та ичимлик сув текширилган бўлиб 9  таси санитария  нормаларидан юқори  эканлиги  аниқланди. Аниқлаган намуналар асосида туман сув оқава  ташкилотига санитария талабномалар берилган хамда хамкорликда сув тармоқларида ревизиялар ўтказилган ва барча нуқталардан қайта намуналар олинган.

        Дезинфекция 2023 йил 4 ойи мобайнида юқумли касаллик ўчоқларида якуний дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун 209 та буюртма тушган, шулардан барчасида (100%) дезинфекция ишлари ўтказилган. Ушбу дезинфекция тадбирларида ўз вақтида ўтказилган дезинфекция ишлари 177та (85,3%)ни ташкил этди.  Шундан мактабгача таълим ташкилотларида 13 та, мактабларда 35 та яукловчи дезинфекция ишлари утказилди. Шунингдек руза хайти олдидан тумандаги мавжуд 12 та жоме масжидларда профилактик дезинфекция ишлари утказилди.

                                           

 

 

Туман санитария-эпидимиологик осойишталик

ва жамоат саломатлигини бўлим бошлиғи:                                     М.Расулов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM