Бош мутахассис
Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда мажмуа юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.
Мажмуага юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, мажмуага тааллуқли ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Мажмуа ишини яхшилаш ва ходимларнинг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади. Иқтисодиётда давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.
Мажмуанинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади.
Мажмуадаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва мажмуа ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.
Туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратга олади. Мажмуа ишини режалаштиради, ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлашга қаратилган тадбирлар билан шуғулланади.
Ҳудудий бошқарув органларининг бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ҳудудий дастурларни амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш ишларини фаол бажаради.
Маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган бюджетнинг мувозанатлилигини, солиқлар ва бошқа мажбурий тушумларнинг ўз вақтида тушишини, харажатларнинг молиялаштирилишини ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.
Тармоқлар ва ҳудудлар даражаларида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокими ҳамда туман ҳокимининг қарорлари бажарилишини назорат қилади.
Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириб, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишни таъминлайди.
Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилишини рағбатлантириш ва ташкил қилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокими ва туман ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.
Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.
Истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.
Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.
Қуйидаги ташкилотлар тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:
туман ҳокимлиги Молия бўлими;
туман Давлат солиқ инспекцияси;
туман Статистика бўлими;
туман Ғазначилик бўлими;
туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими;
туман тижорат банклари;
Савдо-саноат палатасининг туман бўлими;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази;
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти туман бўлими;
“Ўзбектелеком” компанияси туман филиали;
туман Архив иши бўлими;
тумандаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар.
тумандаги барча автомобиль савдоси билан шуғулланувчи корхоналар;
тумандаги улгуржи шароб савдо билан шуғулланувчи корхоналар;
Суғурта ташкилотлари;
тумандаги Бозорлар бозорлар ва савдо комплекслари.