Брифинг: Туманда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4845-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадидаб 2022 йил 27 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 29-сонли битимга асосан бугунги кунда тумандаги барча маҳалла ва юридик ташкилотларга маиший чиқинди олиб кетиш хизматларини “Мансурбек Қўрғон Бизнес” МЧЖ тўлиқ кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирда жамият тасарруфида жами техникалар сони 18 тани ташкил этиб, шундан 17 таси махсус чиқинди ташиш техникаси ва 1 та махсус автомашиналардан иборат. Ушбу корхонада 74 нафар ишчи ходим фаолият кўрсатади. 2022 йилда 1 дона чиқинди ташиш махсус техникаси сотиб олинган.

Туманимиздаги мавжуд 59 та махаллада жами 150 минг аҳолининг барчаси қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан тўлиқ қамраб олинган. Махаллаларга белгиланган график асосида хизматлар кўрсатилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги “Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарорига асосан ҳар бир маҳаллани маҳалла раислари билан оммавий шартномалар тузилиб, графиклар белгилаб олинган ва ушбу белгиланган кунларда ишчи ходимлар томонидан тўлиқ хизмат кўрсатиб келинмоқда. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 24 ноябрдаги 165-7-0-Қ/21-сонли қарорига асосан туманда аҳолига қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича мажбурий тўлов бир киши учун бир ойда 2 минг 900 сўм этиб белгиланган.

2022 йилнинг июн ойидан бошлаб “Мансурбек Қўрғон Бизнес” МЧЖ туман аҳолисига хизмат кўрсатишни бошлаганда 2 381,6 млн.сўм дебиторлик қарздорлик мавжуд эди. Ҳозирги кунда 2166,3 млн.сўмни ташкил этади. Яъни 215,0 млн.сўм қисқартирилишга эришилган.

Бундан ташқари 540 та юридик ташкилотлар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шартнома тузиш режалаштирилган бўлиб, шундан 515 та корхоналар билан шартномалар тузилган.

Маҳаллаларда мавжуд кўп қаватли уйлар олдида чиқариладиган чиқиндиларни жойлаштириш мақсадида махсус темир қутилар ҳам ушбу ташкилот томонидан ўрнатиб келинмоқда. Айни вақтда туманимизга замонавий контейнерлар 71 тагача ўрнатилганлигини айтиб ўтиш мумкин.

“Мансурбек Қўрғон Бизнес” МЧЖ га тегишли бўлган махсус чиқиндиларни ташлаш учун чиқинди полигони ахолидан узоқ масофада жойлашган бўлиб, 5 гектарни ташкил этади. Ушбу полигон Маиший хонаси, дизбарьер ва тарози билан жиҳозланган. Атрофи тўлиқ девор билан ўралган. Юқорида айтиб ўтилган барча маҳалла ва корхоналардан чиқадиган қаттиқ ва маиший чиқиндилар махсус техникаларда полигонга ташланади. Чиқарилган қаттиқ ва маиший чиқиндилар олдин сараланиб кейин чуқур ураларга жойлаштирилиб рекультивация қилинади. Сараланган иккиламчи товарлар ускуналар ёрдамида гранула қилиниб, ишлаб чиқаришга сотилади.

Экологик нуқтаи назардан белгиланган тартиб асосида йўқотиш чора-тадбирлари олиб борилади. Ушбу ишларни олиб бориш учун масъулияти чекланган жамият барча харажатларни коплаш учун аҳоли ва юридик корхоналар билан тузилган шартномалар асосида тўловлар қилиниб борилади.

Туманимиз бўйлаб аҳоли ва юридик шахслар томонидан туловларни ўз вақтида тулаш бўйича фаол ҳаракат олиб бораётган аҳоли аксариятни ташкил этади. Шундай бўлсада айрим фуқаролар ва юридик шахслар ўз вақтида қилинган хизмат учун туловларни амалга оширмаганлиги сабабли дебитор қарздорлик салкам 2255.6 млн сўмни ташкил этганлигини айтиб утишимиз керак. Бу келиб чиққан дебитор қарздорлик корхона фаолиятига транспортларни ўз вақтида таъмирланишини, ўз вақтида аҳолига хизмат кўрсатишига, ишчи ходимларни ойлик маошларини тўлаб берилишида салбий ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Шу туфайли бирифинг орқали барча фуқароларимиздан илтимос қилиб юридик ва жисмоний шахслардан ушбу жамият билан шартнома тузилгандан кейин туловларни ўз вақтида тўлашни унутмаслигини сўраб қоламан. Зеро, ушбу корхона томонидан олиб борилаётган ҳаракатлар сизни нафақат уйингиз, кўчангиз ва маҳаллангизни хам обод бўлишида алоҳида аҳамият касб этади.

 

Эътиборингиз учун раҳмат. Саломат бўлингизлар!

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM