Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳининг асосий вазифалари

  Гуруҳ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, вилоят хамда туман ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.

Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради.

Келгусида ҳудудий бошқарув органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади.

Ҳудудий бошқарув органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради.

Бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади.

Захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ҳудудий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг мутахассисига топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Туман ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ҳокимлигини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Вилоят хокимлиги Ташкилий-назорат гурухининг хизмати ва туман ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Туман ҳокимлигида, туман бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, вилоят ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича назоратини олиб боради.

Етакчи мутахассиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни ва захирадаги кадрларни танлаш, ўрганиб бориш бўйича ҳужжатларни тўплайди ва гуруҳ раҳбарининг ушбу ишлар бўйича топшириқларини бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади.

Фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади.

Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишларини мувофиқлаштириб, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишларини доимий назорат қилиб, ўрганиб боради, туман ҳокими ва гуруҳ раҳбарига зарур маълумотномаларни тайёрлаб беради.

Туман ҳокимининг топшириғига асосан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этаётган, республикамиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, миллий маданиятимизни юксалтиришга хизмат қилаётган, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлаётган туманимиз фуқароларини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимининг фахрий ёрлиғини тайёрлайди.

Гуруҳ назоратидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати палаталари қарорлари, Президент фармон, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туман халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларининг бажарилишини жойларга чиқиб ўрганади.

Маҳаллий вакиллик органлари – халқ депутатлари туман Кенгаши, улар доимий комиссиялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади.

Худди шунингдек, жамоат ташкилотлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кадрлар сиёсатини юритади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатади.

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялар ишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, мурожаат, шикоятларини бевосита жойларда ўрганади.

  

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM