НАПАСОВ Дилшод Исматович
1989 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган.
Маълумоти олий, 2012 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги агрокимё, агротупроқшунослик.
2012-2012 йилларда Пахтачи туман ҳокимлиги иш юритувчи котиби;
2012-2014 йилларда Пахтачи туман ҳокимининг ёрдамчиси;
2014-2014 йилларда Пахтачи туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси;
2014-2015 йилларда Пахтачи туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида фаолият юритган.
2015 йил 29 апрелдан буён Пахтачи туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келмоқда.