Матбуот анжумани: Соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани аҳолиси деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати.

Пахтачи туманида 59 та маҳалла мавжуд бўлиб, 149 222 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1-сектор ҳудудида 35 573 нафар, 2-сектор ҳудудида 38 893 нафар, 3-сектор ҳудудида 34 930 нафар, 4-сектор ҳудудида 39 826 нафар.

149 222 нафар аҳоли томорқасидан 100 фоиз ўзлари яшаётган томорқасини ағдариб, баҳорги экинларни тайёр ҳолга келтиб қўйган.

Иссиқхоналардаги мавжуд маҳсулотлар йиғиштириб олиниб, жойига пиёз, саримсоқпиёз, кукатлар, лимон, мандарин, апелсин, помидор, бодринг, редиска, карам ва салат барглари экилмоқда.

Иссиқхоналарда помидор, бодринг кучатларини тайёрлаб, бошқа иссиқхоналарга ва очиқ майдонларга экишмоқда.

Иссиқхоналарда картошка ва сабзи, редиска етиштириш йўлга қўйилган.      

“Яшил макон” дастури бўйича ҳам маҳалла ва маҳалла атрофларида  мевали ва манзарали дарахт кучатлари экилди.

Аҳоли томорқасида ҳам очиқ  майдонларга картошка, сабзи, ловия, нухат экиш ишлар олиб борилмоқда.   

Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидаги ерлардан самарали фойдаланиш. Ҳудудларда маҳаллама - маҳалла юриб, 20 қарор асосида 0.1-1.0 га ер майдонларга янги тизим асосида иш олиб борилгани, томорқа ва деҳқон хўжалиги ерларига кўпроқ экспортбоп экинлар экишни тарғибот қилиш ишларига кенг жамоатчилик жалб қилингани, мониторинг ўтказиш натижасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилди, ўзига бириктирилган томорқа еридан йил давомида икки-уч марта ҳосил олиб, даромадини кўпайтириш, ҳалқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида тизимли чоралар кўрилди.

Туманда жами 59 маҳалла фуқаролари йиғинида 326 га ер майдони “Е-АУКСИОН”  орқали 70 та контур 1630 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги қилиб 10 йилга ижарага берилди. Шундан (картошка 32.50 га, ловия 50.20 га, помидор 59.03 га, пиёз 1.30 га, полиз 2.0 га, сабзи 43.84 га, дуккакли экинлар 46.92 га, бошқа экинлар 90.05 га) ер майдонларига экиб парвариш қилинмоқда.

Туманда жами 59 та маҳалла фуқаролари йиғинида 31.7 минг нафар томорқа ер эгаларига 3.5 минг гектар экин ер майдонлари бириктирилиб берилган.

Пахтачи туманида 2023 йил ҳосили учун деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида тўқсонбости усулида экспортбоп сабзавот экинлари экилиши, август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости экинлар экиладиган майдон 1648 майдонни ташкил этади. Шундан туқсонбости экинлари (шундан жами 1312 га ер майдонга пиёз 228 га, сабзи 192 га, ош лавлаги 116 га, кукатлар-петрушка 69.36 га, кашнич 53.10 га, кук пиёз 37.77 га, укроп 27.66 га, редиска 34 га, карам 35.27 га) 2022 йил хосили учун жами 762 гектар шундан: 264 гектарга ноябр-декабр ойларида пиёз ва саримсоқпиёз (129 гектар пиёз, 135 гектар саримсоқ пиёз) экинлари экилган.

Туман ҳокимлиги томонидан 2023 йилда аҳоли хонадонларида экинларни жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари белгилаб олинган.

Жорий йилда аҳоли томорқаларида экин экишни ташкил этишда ёрдамга мухтож хонадонларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ерларни экишга тайёрлаш ва экин экиш ишларида амалий ёрдамга муҳтож
17 минг 890 та аҳоли томорқаларига 45 та фермер хўжаликлари бириктирилди. Жумладан, 35 гектар ер тайёрлаб берилди,
 35 гектар томорқа ерларига экин эктириш ишларида кўмаклашилди.

2022 йил аҳоли хонадонларида қўшимча ихчам 12.65 гектар майдонда 971 дона (шундан намунавий 9.11 гектар майдонга 699 та, маҳаллий хом ашёдан 3.55 гектар майдонга 272 та) иссиқхоналар қурилиши режалаштирилган. 

Шундан амалда 12,65 гектар майдонда 971 та иссиқхоналар қурилди. Намунавий 9,11 гектар ер донда 699та, маҳаллий ҳам ёғочдан 3,55 гектар майдонда 272 дона қурилди.

Шу жумладан лимончиликка ихтисослашган 0.63 гектар майдонда 49 дона иссиқхоналар бугунги кунда қурилди.

Тумандаги банклар томонидан фуқароларга (100 бош паррандачилик 2 та хонадон 35 млн сўмлик, асаларичилик 5 та хонадон 171 млн сўмлик, боғдорчилик 2 та хонадон, иссиқхона қуришга 3 та хонадон 73 млн сўмлик, чорвачилик (қўй ва эчки 4 та хонадон 1290 млн сўмлик, балиқчилик 1 та хонадон 25 млн сўмлик) ларга туман фермерлар кенгаши жамғармаси томонидан 54 қарорга асосан имтиёзли кредитлар ажратилиб фуқаролар (оила кредит ўз) онлайн платформа орқали аризалар жунатишиб ўзлари истиган йўналишларда кредитлар олмоқдалар.

Сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқлар қазиш ишларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисда” ги 459-сонли қарори ижроси бўйича Пахтачи туманида 2021-2022  йилдан сув таъминоти оғир бўлган МФЙлар марказлашган тартибда артезиан қудуқлари қаздирилиши ва артезиан қудуқлар қаздириш учун маблағ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилаётган имтиёзли кредит ва субсидиялар асосида ташкил этилиши белгиланган.

Қарор ижроси юзасидан 2021-2022 йил Пахтачи тумани бўйича 2 та МФЙ да жами 2 та катта ҳажмдаги қудуқлар МФЙларида артезиан қудуқлар қазиш режалаштирилган.

Шундан Гурўғли МФЙда талабгор Облақулов Хабибулла томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар аҳоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминлади.

Шундан Урганжи МФЙда талабгор Таиров Обиджон томонидан 1 та катта ҳажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар аҳоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 2-мартдаги ПФ-5953-сон фармонининг 10-бандига асосан Самарқанд вилояти туманларида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисида
              Туманда жами 8 та ишлаб чиқариш кооперациялари мавжуд уларга жами 70,6 гектар ер майдони, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони 53,8 гектарни ташкил этиб, 22,0 гектарга боғ, 38,6 гектар сабзоват ва дукакли экилган.

1. “Сайфиев Умид Қойдинович” 2022-йил ҳосилидан 10 га ер майдонидан ялпи ҳосил 15.0 тонна, қиймати 22 млн сумлик маҳсулот етиштирган. 2023 йил ҳосилига туқсонбости экини 1 га майдонга исмолоқ, пиёз экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 110 млн сўм ажратилган.       

2. “Дустобод Агро томорқа” 2022-йил  ҳосидан 10 га ер майдонидан ялпи ҳосил 10.0 тонна қиймати 73 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. Шундан сабзовот 7.0 тонна 48 млн сўм, дуккакли экинлардан 3 тонна 25 млн сўмлик маҳсулот етиштирган.  2023-йил ҳосилига туқсонбости экини 2.1 га ер майдонига  кўкатлар экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 110 млн сўм ажратилган.       

3. “Номиров  Абдурауф Боҳодир Боғи” 2022-йил ҳосилидан 2 га ер майдонидан ялпи ҳосил 6.0 тонна қиймати 18 млн сўм. Шундан дукакли экинлардан 1.0 тонна 8 млн сўм,  боғдан  5 тонна 10 млн сўмлик маҳсулот етиштирган.         

4. “Турдиев Шерзод Инвест” 2022-йил ҳосилидан 8.0 га ер майдонидан ялпи ҳосил 8.0 тонна қиймати 66 млн сўм. Шундан  сабзовот 4.0 тонна 30 млн сўм, дукакли экин 4 тонна  36 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2023-йил ҳосилига туқсонбости экини 0.5 га майдонга кўкатлар экилган.       

5. “Бибихоним  Фарангиз инвест” 2022-йил ҳосилидан 3.0 га ер майдонидан ялпи ҳосил 3.0 тонна қиймати 15 млн сўм. Шундан сабзовот 2 тонна 15 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2023-йил ҳосилига туқсонбости экин 0.5 га майдонга сабзи экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 28 млн сўм ажратилган.       

6. “Азизбек Аббос Агротомарқа” 2020-йил ҳосилидан 11.9 га ер майдонидан ялпи ҳосил 12 тонна қиймати 62 млн сўм. Шундан сабзовот 9 тонна 45 млн сўм, дукакли экинлар 2 тонна 8 млн сўм,  боғдан 1 тонна 9 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2023-йил ҳосилига туқсонбости экини жами майдон 3.5 га, шундан саримсоқпиёз 2 га, Шивит 0.5 га,  исмолоқ 1 га майдонга экилган.  Жами ажратилган маблағ (субсидия) 122 млн сўм ажратилган.       

7. “Аҳроржон Бобуржон Дала ерлари” 2022-йил ҳосилидан 2.9 га ер майдонидан ялпи ҳосил 2.9 тонна қиймати 12 млн сўм. Шундан дукакли экин 2.9 тонна 12 млн сўм. 2023 йил ҳосилига туқсонбости экини Саримсоқпиёз 0.5 га ер майдонига экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 62 млн сўм ажратилган.       

8. “Орифжон Маматов ерлари” 2022-йил ҳосилидан 6 га ер майдонидан ялпи ҳосил  қиймати 24 млн сўм. Шундан  сабзовот 3 тонна 18 млн сўм,   Дукакли экинлар 1 тонна 6 млн сўмлик маҳсулот етиштирган.  2023-йил ҳосилига туқсонбости экини Саримсоқпиёз 0.5 га экилган. Ажратилган (субсидия) 62.5 млн сўм ажратилган.

Кўп тармоқли  фермер  хўжаликларини  ташкил  этиш  ва ривожлантириш Дастури бўйича қуйидагилар амалга оширилди.

2022-йил давомида туманда кўп тармоқли дастур доирасида                             104 та фермер хўжалиги 13 та йўналиш бўйича кўп тармоқли фаолиятни бошлашни ва 13 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган .

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 17 гектар майдонда интенсив боғ, 85 гектар майдонда янги токзор ва 7 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиши режалаштирилган.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан тўртта фермер хўжалигида қорамолчилик ва бешта фермер хўжалигида паррандачилик, еттита фермер хўжалигида балиқчилик, тўртта фермер хўжалигида асаларичилик, учта фермер хўжалигида қўйчилик, тўртта фермер хўжалигида эчкичилик бўйича лойиҳаларни амалга оширилиши мўлжалланган.

Айни пайтда бажарилиши режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жойларда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Пахтачи туманида 2022-йил учун "Томорқа хизмати" корхоналарини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш  учун фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар:

“Пахтачи агроҳамкор томорқа хизмати 2022” МЧЖ га айланма маблағларига (минерал ўғит, уруғлик, кўчат) олиш учун 3300 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ва Самарқанд вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан тумандаги банкларга ва томорқа хизмати МЧЖ лар кредитлар олиш учун тавсияномалар берилди ва            1.Кўчатчилик иссиқхонаси (0,5 гектар);

2.Техника парки – 2 та минитрактор, 2 та мотокултиватор, 5 та дорипуркагич;

3. Юк сақлаш омбори;

4. Совутгичли омборхона 350 тонна.

5. Уруғ, кўчат, ўғит ва кимёвий воситалар дўкони         

6. Ихчам иссиқхона қуриш цехи       

7. Мева сабзавотларни қуритиш цехи биноси  (13000 тн)

8. Инкубатор биноси ва ускунаси (бир марта 20 минг дона)     

9. Сунъий қочириш цехи биноси        

10. Ем ишлаб чиқариш цехи биноси

11. Саралаш қадоқлаш цехи (мева сабзавот ва дуккакли экинлар)    

12. Сутни қабул қилиш пункти биносини қуриш

12 та йўналиш бўйича томорқа хизмати кластерини ташкил этиш лойиҳаси 2022-йил 27-декабрда фойдаланишга топширилди. Самарқанд ва Тошкент ОАВ чиқарилди.

“Пахтачи агроҳамкор томорқа хизмати” МЧЖ да 10 га ер майдонга “Кунгабоқар плантатсияси”, 10 га ер майдонга Туркиянинг “Тарекс” корхонаси билан хамкорликда “Маккажўхори плататсияси”  10 га ер майдонга “Узумчилик боғи” (Ризамат ота нави 2000 дона, Оқ дамский нави 2000 дона, Қора дамский нави 1000 дона, Мерседес нави 3000 дона, Согдиана нави 1000 дона, Ф-1 нави 600 дона, Тиркан гули 500 дона, узум боғи ичига қовун-тарвузни “Холлер” навидан 10 га ер майдонга), 10 га ер майдонга “Махсар” доривор ўсимлик плантатсияси, 1 га ер майдонга Павлония дарахти, 2 га ер майдонга иссиқхона қурилган. Иссиқхонада бодринг ва помидор, банан, лимон, киви, апелсин, мандарин, узум ва кукатлар экилган. 25 000 бош парранда боқилмоқда. 100 000  бош парранда боқиш учун жой тайёрланмоқда. Интенсив балиқчиликни ҳам ташкил қилиш режалаштирилган.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM