Брифинг: Қишлоқ хўжалиги  соҳасида ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳолати  тўғрисида.
 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6024-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригасия секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-5005-сонли қарори тасдиқланди. Бу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2021 йил 3 мартдаги Қ-35 сонли ҳамда туман ҳокимининг 2021 йил 16 апрелдаги 363-Қ қарорлари қабул қилинган.
Стратегияда белгиланган ирригасия ва мелиорасия вазифалар ижросини таъминлаш бўйича 2021 йилда қуйидаги  чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:
1.  Ирригасия ва мелиорасия объектларини таъмирлаш тиклаш:
2022 йилнинг 1 январ ҳолатига хўжаликлараро “Сувли”, туманлараро Нарпай каналида 14,5 км механизм ёрдамида тозаланди, 53 дона гидротехник иншоот ва 58 дона гидропостлар таъмирдан чиқарилди.
Насос стансиялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида бўлган туман ҳудудида жойлашган насос стансияларида  4 дона электродвигателлар янгисига алмаштирилди, 5 дона роторлар, 2 та насос агрегати, 2 дона задвижкалар таъмирланди. 

2022 йиллар кузги-қишги мавсумда ирригасия тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида хўжаликлараро суғориш тармоқлари бўйича: 
-хўжаликлараро суғориш тармоқларини механизм ёрдамида тозалаш режаси 14,5 км бўлиб, амалда 16 км тозаланган.  (110 фоиз)
-хўжаликлараро каналлардаги 53 та гидротехник иншоотни таъмирлаш режалаштирилган, амалда 53 дона гидротехник иншоот таъмирланди.               (100 фоиз).
-хўжаликлараро каналлардаги 58 та гидропостни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 58 та таъмирланди. (100 фоиз)
Кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқлари бўйича: 
-хўжалик ички суғориш тармоқларини механизм ёрдамида тозалаш режаси 64.8 км бўлиб, амалда 98 км тозаланди. (151 фоиз)
-хўжалик ички суғориш тармоқларини қўл кучида тозалаш режаси 1021 км. амалда 1021 км қисми тозаланди. (100 фоиз).
-хўжалик ички суғориш тармоқларидаги 37 та гидротехник иншоотни таъмирлаш режалаштирган бўлиб, амалда 37 та гидротехник иншоот таъмирланди. (100 фоиз)
Хўжалик ички суғориш тармоқларидаги 50та гидропостни таъмирлаш режалаштирган бўлиб, хозирда 50 та гидропост таъмирланди (100 фоиз).
Хўжалик ички суғориш тармоқларидаги сув олиш қулоқларини йил давомида кичик дарвозалар билан жиҳозлаш ва таъмирлаш режаси 77 та бўлиб, амалда 77 та сув олиш қулоқлари жиҳозланди. (100 фоиз)
Соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича:
Жорий йилда тумандаги сув хўжалиги объектларига рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.  Жумладан:
- Тумандаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобида бўлган 14 дона гидропостлар “Ақлли сув” қурилмаси билан жиҳозланди. Бу орқали сув ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида "онлайн" режимида назорат қилиш имкони мавжуд бўлди.
2022 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди Жумладан:
- 7,1 км каналлар механизм ёрдамида тозаланди, 24 дона гидротехник иншоотлар ва 38 дона гидропостлар таъмирдан чиқарилди;
- 2022 йилда тумандаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида  70 км узунликдаги коллектор тармоқларини таъмирлаш ва 2,5 км масофада янги зовур қуриш ҳамда 1,8 км ёпик горизонтал дренаж қуриш ишлари амалга оширилди;
-насос стансияларда чиқарилаётган сув сарфини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи 3 та “Онлайн” энергия назорати қурилмаси:
-мелиоратив кузатув қудуқларига сизот сувлари сатҳи ҳамда минераллашганлик даражасини онлайн назорат қилувчи 3 та  “Дайвер” ускунаси ўрнатилиши натижасида сизот сувлари сатҳини, сувнинг хароратини онлайн кузатиш ҳамда ерларнинг шўрланиш даражасини тез ва осон аниқлаш ҳамда шўрланишнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш имконияти яратилди.
 Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш соҳасида:
  2022 йилда туманда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ -144 –сонли қарорига кўра туманда сув тежовчи технологиялар  бўйича  2022 йил режаси  1400  гектар  бўлиб  ,  “Пахтачи  кластер МЧЖ” нинг 1000 гектар  пахта  майдонларига  томчилатиб суғориш технологиясини қурувчи пудрат корхонаси бўлган “Омад старт МЧЖ”  томонидан қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди. 

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  етиштирилаётган экин майдонларидаги зараркунанда хашоратлар капалакларини зичлигини аниқлаш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида Республика Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтидан Италиянинг “СИГМА С.Р.Л” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган  13 турдаги қуйидаги:
 ғўза тунламига 25 дона;
 илдиз қуртига 15 дона;
 помидор куясига 15 дона;
 олма мевахўрига 10 дона; 
 олхўри мевахўрига 5 дона;
 шарқ мевахўрига 10 дона;
 калифорния қалқондорига 5 дона;
 комсток қуртига  10 дона;  
 картошка куясига 10 дона;
 анор қуртига 10 дона;
 қовун пашшасига 10 дона;
шингил барг ўрар қуртига  2 дона;
тенгсиз ипак қуртига 1дона;
жами 128 дона феромон тутқичлар олиб келиниб, туман бўлими ходимлари томонидан ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳоли томорқаларига ўрнатилди. Феромон тутқичларга тушган зараркунандаларни сони бўйича кунлик феромониторинг юритилиб, маълумотлар белгиланган тартибда қайд қилинди ҳамда Республика Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтига тақдим этиб борилди.

Биолаборатория, биофабрика ва биомарказларда 2022 йил учун кўпайтириладиган энтомофаглар тўғрисида

2022 йилда туманда 4та, шундан 1 та хусусий ва МЧЖ шаклидаги биолабораториялар, 3 та пахта-тўқимачилик кластерларига қарашли биолабораториялар фаолият кўрса тган бўлиб, 2022 йил ҳосили учун биолабораториялар, 14450 та пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда пахта тўқимачилик кластерлари ўртасида 164,4 минг гектар майдонга биомаҳсулотлар етказиб бериш бўйича уч томонлама шартномалар имзоланган. 
    2022 йил мавсумда биолабораториялар томонидан 57 кг трихограмма (йиллик режага нисбатан 100,0 фоиз), 49.5 млн.дона олтинкўз (йиллик режага нисбатан 101,8 фоиз), 49 млн дона бракон (йиллик режага нисбатан 100,0 фоиз) биомаҳсулотлари кўпайтирилган.
Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича маълумот
  Пахтачи туманида Қишлоқ хўжалиги ишларида 42 дона ҳайдов тактори, 13 дона ғалла ўриш комбайнлари, 225 дона чопиқ тракторлари, 215 дона култиватор, 125 дона чигит экиш сеялкалари, 1331 дона тишли бороналар, 38 дона ОВХ пуркагичлар, 35 дона минерал ўғит сепгичлар, 223 дона трактор тиркамалари, 197 дона транспорт тиркамалари, 42 дона омочлар ҳамда 105 дона бошқа техникалар, яъни 2591 дона қишлоқ хўжалиги техникалари қатнашади.
  2022 йилда туманда 3 дона ҳайдов тракторлари, 19 дона ҳайдов чопиқ тракторлари, 16 дона култиватор, 23 дона трактор тиркамалар, 2 дона матега, 6 дона минерал ўғит сепгич, 3 дона омоч, 6 дона транспорт тракторлари, 2 дона ғалла ўриш комбайнлари,            3 дона чигит экиш сеялкалари кластерлар ва фермер хўжаликлар томонидан янги харид қилинди.
  2023 йилда туман бўйича кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан 83 дона қишлоқ хўжалик техникалари, яъни кластерлар 42 дона, фермер хўжаликлари 41 дона янги харид қилиш режалаштирилди.
Шундан:Ҳайдов тракторлари (135-155 ва ундан юқори от кучи) 15 та;
Универсал ҳайдов тракторлари(80-110от кучи) 8 та;
Универсал чопиқ тракторлари(80-110от кучи) 17 та;
Бошқа тракторлари(80 от кучи) 3 та;
Лазерли ер текислагич 2 та;
Ғалла ўриш комбайнлари 2 та;
Бошқа 36 дона техникалар олиб келиш режалаштирилган

Этиборларингиз учун раҳмат

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM