Уч авлод учрашуви ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

8-феврал куни Пахтачи туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари 24-умумтаълим мактаб фаолияти билан яқиндан танишиб, ўқувчилар, педагогик жамоа, ота-оналар иштирокида 5 ташаббус доирасида "Уч авлод учрашуви" тадбирини юқори савияда ўтказишди. Мактаб ўқувчилари ўз билим ва кўникмаларини намойиш этишдилар. Ўқувчиларимиз Президентимиз томонидан ёш авлодга яратиб берилаётган шароитлар учун чексиз миннатдорчиликларини изҳор этишиб, халқимизга ҳурмат, Президентимизга садоқат билан хизмат қилишларини тўлқинланиб гапирдилар. Бу ҳолат туманимизда билим олаётган ёшларимизнинг Ватан туйғуси билан яшаётганликлари яққол намоён бўлиб турганини курсатмоқда. Учрашув ўқувчиларимиз қалбида чуқур из қолдирди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM