"ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлари Бирлашмасининг ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Бирлашма раиси кубоги" мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Республикамиз бўйлаб давом этаётган Ўзбекистон "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлари Бирлашмасининг ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан  "Бирлашма раиси кубоги" мини-футбол мусобақаси  2023-йилнинг  7-феврал куни Самарқанд шаҳрида  Қашқадарё,Самарқанд,Сурхондарё ҳамда Жиззах вилояти фахрийлар футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтди, футбол мусобақасида  Жиззах вилояти жамоаси ғолиб бўлишиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Турнирнинг 9-феврал куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган ўчрашувларида Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм,Бухоро ҳамда Навоий вилояти жангчи-фахрийлари Бирлашмаси футбол жамоалари иштирок этишади.


Эслатиб ўтамиз!
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш вазирлиги,Ўзбекистон "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлари ва ногиронлари Бирлашмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш "Нуроний" жамғармаси,
Ўзбекистон Футбол ассосиасияси(ЎФА фахрийлар кенгаши),Мудофаа вазирлиги фахрийлар марказий кенгаши, Алфраганус университети 
ҳамкорлигида ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг финал ўйинлари 14-феврал куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади, чемпион бўлган жамоа МДҲ давлатлари фахрийлар жамоалари ўртасидаги мини-футбол мусобақасида иштирок этиши кутилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM