Брифинг:2022-йил давомида туманга қанча инвестиция киритилди ва келгусида режалар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

        Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестисиялар оқимига боғлиқ. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий этиш, туманимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Барчамизга маълумки қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция тизими мамалакатимизнинг ривожланиши ва тараққий этишида,  дунёдаги етакчи давлатлар сингари юксак марраларга эришишда катта ёрдам беради.
Яратилган шароит ва афзалликлар маҳаллий ҳамда инвесторларни туманимизга бўлган қизиқиши йилдан йилга ошиб боришига, улар томонидан иқтисодиётимизга киритилаётган инвестицияларнинг ҳажмини кўпайишига омил бўлмоқда. 
2022 йилда амалга оширилган ҳудудий инвестиция дастурлар доирасида 512 та иш ўринлари яратилди. 
Туманда  2022 йил  ҳолатига қиймати 115 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари ўзлаштирилиб  26 та лойиҳа амалга оширилди. Мисол учун, (1) "Мадина Савдо Белгиси" ХК томонидан қиймати 7,0 млрд.сўмлик “Темирбетон ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш” лойиҳаси, (2) "Пахтачи Родник ёғ"МЧЖ томонидан қиймати 16,0 млрд.сўмлик “Ўсимлик ёғи ва маргарин” лойиҳаси болиб ҳозирги кунда Республикамизнинг қўшни давлатларига экспорт қилмоқда ва яна бир энг аҳамиятли лойиҳаларимиздан биттаси туманимизнинг “Амиробод” МФЙ ҳудудидан "Зиёвуддин Медиcал Грант Сервис" МЧЖ томонидан қиймати 18,0 млрд.сўмлик “Тиббий диягностика ва даволаш маскани”ни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиб аҳолимизга фойдаланишга топширилди. Ушбу  клиникамизда Невропаталог, Кардиолог ЎЗИ Физиотерапефт Врачлари фаолият юритмоқда,  ЎЗИ, ЭКГ, ва Лаборатория текшируви ва шу соҳа бўйича врачлар ҳам фаолият кўрсатмоқда. 
Келгуси 2023 йилда туманимизга 50 млн долларлик инвестиция киритиш режалаштирилган бўлиб режа асосида ишлар олиб борилмоқда Ўзбекистон Республикасининг 2023 - 2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-459-сон қарори билан тасдиқланган қиймати 9 млн долларлик 2 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига, 5,5 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори билан 2023 йил учун тасдиқланган худудий дастурларга мувофиқ  32 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига қиймати 34,4 млн долларлик инвестициялар  ўзлаштирилиши режалаштирилган.
          Пахтачи туманининг мавжуд салоҳиятларидан келиб чиқиб, ҳамда “Лойиҳа гуруҳлари”нинг фаолиятини тўғри йўлга қўйган ҳолда қўшимча 10,1 млн долларлик инвестицияларни олиб келиш таъминланади.
         Туманнинг инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда илғор техналогияларни жалб этиш, янги бозорларга олиб чиқиш орқали экспорт ҳажмларини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш мақсадида туман делегация азоларининг чет эл яни Туркия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатларига хизмат сафарига бориши режалаштирилган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM