Матбуот анжумани: Туманда болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамров ҳолати ҳамда тизимдаги ўзгаришлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мавзу: Туманда болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамров ҳолати ҳамда тизимдаги ўзгаришлар

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманда 2022 йил давомида 3-7 ёшли болалар сони12.980 нафар ташкил этган бўлиб, шундан 10.179 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлиб яъни78.4 фоизни ташкил этган.

 Жумладан 39 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 5.811 нафар, 2 та давлат-ҳусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотига 280 нафар, ҳамда 169 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 4.088 нафар болалар қамраб олинган.

2022 йил якунида туманда12.980 нафар 3-7 ёшли болалардан 11 минг нафари яъни 84.6% қамраб олиш режалаштирилган.

«Рақамли Ўзбекистон-2030»стратегияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октабрдаги ПФ-6079-сон Фармони2-иловасига мувофиқ туманимизда 42 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан 41 таси юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган бўлиб, мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 26 тасида кузатув камералари ўрнатилган, 2022-йилда яна 2 та (36 ва 43) МТТларга кузатув камералари ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM