Матбуот анжумани: Тумандаги ногиронлиги бўлган фуқароларни кафолатли иш ўрни ва . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги Матбуот анжуманимиз мавзуси:

Тумандаги ногиронлиги бўлган фуқароларни кафолатли иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

             Пахтачи туманида жорий йилда 155 нафар ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларни бандлигини таъминлашга эришилди.

Шундан 132 нафари доимий ишларга, 6 нафари хақ тўланадиган жамаот ишларига ва 17 нафари касб-хунарга ўқитилди. 

            Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида“ги Қарори ҳамда Пахтачи тумани ҳокимининг 2021 йил 20 сентябрдаги 57-7-102-Қ/21-сонли “туманда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўрсида”ги Қарорига асосан захираланган (квота) иш ўринларига 4 нафар ногиронлиги мавжуд бўлаган фуқаролар ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, 5 нафари яъни режага  нисбатан 125 фоиз ишга жойлаштирилган.

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
5 апрелдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 183-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4804-сон қарорига асосан туманда 2022 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида жами режа 378 нафар бўлиб, 451 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди, бу режага нисбатан 119.3 фоизни ташкил этган. Шундан 189 нафари ёшлар ва 350 нафарини хотин-қизлар, 17 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этган.

            Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон  «Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан Пахтачи тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 7 нафар ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларни ишга қабул қилган фуқароларни ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратилиши белгиланган бўлиб, амалда 20 нафар яъни режага нисбатан 285.7 фоиз ногронлиги бўлган фуқароларни ишга қабул қилганлиги учун 14 та хўжалик юритувчи субъектларга 9 млн сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.

Эътиборингиз учун раҳмат !

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM