Брифинг: Пахтачи тумани аҳолиси деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида 59 та маҳалла мавжуд бўлиб, 149 222 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1-сектор ҳудудида 35 573 нафар, 2-сектор ҳудудида 38 893 нафар, 3-сектор ҳудудида 34 930 нафар, 4-сектор ҳудудида 39 826 нафар. 
149 222 нафар аҳоли томорқасидан 96 фоизи ўзлари яшаётган томорқасини ағдариб, баҳорги экинларни тайёр ҳолга келтиб қўйган. Қолган 4 фоизи ҳам ўз ер майдонларини ағдариб, тайёрламоқда. 
Иссиқхоналардаги мавжуд маҳсулотлар йиғиштириб олиниб, жойига пиёз, саримсоқпиёз, кўкатлар, лимон, мандарин, апельсин, помидор, бодринг, редиска, карам ва салат барглари экилмоқда. 
Иссиқхоналарда помидор, бодринг кўчатларини тайёрлаб, бошқа иссиқхоналарга ва очиқ майдонларга экишмоқда. 
Иссиқхоналарда картошка ва сабзи, редиска етиштириш йўлга қўйилган.      
“Яшил макон” дастури бўйича ҳам маҳалла ва маҳалла атрофларида  мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. 
Аҳоли томорқасида ҳам очиқ майдонларга картошка, сабзи, ловия, нухат экиш ишлар олиб борилмоқда.
Сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқлар қазиш ишларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисда” ги 459-сонли қарори ижроси бўйича Пахтачи туманида 2021-2022 йилдан сув таъминоти оғир бўлган МФЙлар марказлашган тартибда артезиан қудуқлари қаздирилиши ва артезиан қудуқлар қаздириш учун маблағ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузуридаги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилаётган имтиёзли кредит ва субсидиялар асосида ташкил этилиши белгиланган.
Қарор ижроси юзасидан 2021-2022 йил Пахтачи тумани бўйича 2 та МФЙ да жами 2 та артезиан шундан 2 та катта ҳажмдаги қудуқлар МФЙларида артезиан қудуқлар қазиш режалаштирилган. 
Шундан Гўрўғли МФЙда талабгор Облақулов Хабибулла томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар аҳоли ва фермер хўжалигини сув таъминлади.
Шундан Урганжи МФЙда талабгор Таиров Обиджон томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар аҳоли ва фермер хўжалигини сув таъминлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон фармонининг 10-бандига асосан Самарқанд вилояти туманларида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисида
              Туманда жами 8 та ишлаб чиқариш кооперациялари мавжуд уларга жами 70,6 гектар ер майдони, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони 53,8 гектарни ташкил этиб, 22,0 гектарга боғ, 38,6 гектар сабзоват ва дукакли экилган.
1. “Сайфиев Умид Қойдинович” 2022 йил ҳосилидан 10 га ер майдонидан ялпи ҳосил 15 тонна, қиймати 22 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2022 йил ҳосилига тўқсонбости экини 1 га майдонга исмолоқ, пиёз экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 110 млн сўм ажратилган.        
2. “Дўстобод Агро томорқа” 2022 йил ҳосилидан 10 га ер майдонидан ялпи ҳосил 10 тонна қиймати 73 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. Шундан сабзовот 7 тонна 48 мпн сўм, дуккакли экинлардан 3 тонна 25 млн сўмлик маҳсулот етиштирган.  2022 йил ҳосилига тўқсонбости экини 2.1 га ер майдонига  кўкатлар экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 110 млн сўм ажратилган.        
3. “Номиров  Абдирауф Баҳодир Боғи” 2022 йил ҳосилидан 2 га ер майдонидан ялпи ҳосил 6 тонна қиймати 18 млн сўм. Шундан дўкакли экинлардан 1 тонна 8 млн сўм,  боғдан 5 тонна 10 млн сўмлик маҳсулот етиштирган.          
4. “Турдиев Шерзод Инвест” 2022 йил ҳосилидан 8 га ер майдонидан ялпи ҳосил 8 тонна қиймати 66 млн сўм. Шундан сабзовот 4 тонна 30 млн сўм, дўкакли экин 4 тонна  36 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2021 йил ҳосилига тўқсонбости экини 0.5 га майдонга кўкатлар экилган.

5. “Бибихоним  Фарангиз инвест” 2022 йил ҳосилидан 3 га ер майдонидан ялпи ҳосил 3 тонна қиймати 15 млн сўм. Шундан сабзовот 2 тонна 15 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2022 йил ҳосилига тўқсонбости экин 0.5 га майдонга сабзи экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 28 млн сўм ажратилган.        
6. “Азизбек Аббос Агротомарқа” 2020 йил ҳосилидан 11.9 га ер майдонидан ялпи ҳосил 12 тонна қиймати 62 млн сўм. Шундан сабзовот 9 тонна 45 млн сўм, дўкакли экинлар 2 тонна 8 млн сўм, боғдан 1 тонна 9 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2021 йил ҳосилига тўқсонбости экини жами майдон 3.5 га, шундан саримсоқпиёз 2 га, Шивит 0.5 га,  исмолоқ 1 га майдонга экилган.  Жами ажратилган маблағ (субсидия) 122 млн сўм ажратилган.        
7. “Аҳроржон Бобуржон Дала ерлари” 2022 йил ҳосилидан 2.9 га ер майдонидан ялпи ҳосил 2.9 тонна қиймати 12 млн сўм. Шундан дўкакли экин 2.9 тонна 12 млн сўм. 2022 йил ҳосилига тўқсонбости экини Саримсоқпиёз 0.5 га ер майдонига экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 62 млн сўм ажратилган.
8. “Орифжон Маматов ерлари” 2022 йил ҳосилидан 6 га ер майдонидан ялпи ҳосил қиймати 24 млн сўм. Шундан  сабзовот 3 тонна 18 млн сўм, Дўкакли экинлар 1 тонна 6 млн сўмлик маҳсулот етиштирган. 2022 йил ҳосилига тўқсонбости экини Саримсоқпиёз 0.5 га экилган. Ажратилган (субсидия) 62.5 млн сум ажратилган.
Кўп тармоқли  фермер  хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш Дастури бўйича қўйидагилар амалга оширилди. 
2022 йил давомида туманда кўп тармоқли дастур доирасида 104 та фермер хўжалиги 13 та йўналиш бўйича кўп тармоқли фаолиятни бошлашни ва 13 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 17 гектар майдонда интенсив боғ, 85 гектар майдонда янги токзор ва 7 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиши режалаштирилган.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан тўртта фермер хўжалигида қорамолчилик ва бешта фермер хўжалигида паррандачилик, еттита фермер хўжалигида балиқчилик, тўртта фермер хўжалигида асаларичилик, учта фермер хўжалигида қўйчилик, тўртта фермер хўжалигида эчкичилик бўйича лойиҳаларни амалга оширилиши мўлжалланган. 
Айни пайтда бажарилиши режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жойларда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Пахтачи туманида 2022 йил учун "Томорқа хизмати" корхоналарини моддий-техник базасини мустахкамлаш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар: 
“Пахтачи агроҳамкор томорқа хизмати 2022” МЧЖ га айланма маблағларига (минерал ўғит, уруғлик, кўчат) олиш учун 3 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ва Самарқанд вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан тумандаги банкларга ва томорқа хизмати МЧЖлар кредитлар олиш учун тавсияномалар берилди ва

1.Кўчатчилик иссиқхонаси (0,5 гектар); 
2.Техника парки – 2 та минитрактор, 2 та мотокультиватор, 5 та дорипуркагич; 
3.  Юк сақлаш омбори; 
4. Совуткичли омборхона 350 тонна.
5. Уруғ, кўчат, ўғит ва кимёвий воситалар дўкони    
6. Ихчам иссиқхона қуриш цехи  
7. Мева сабзавотларни қуритиш цехи биноси  (13000 тн) 
8. Инкубатор биноси ва ускунаси (бир марта 20 минг дона)  
9. Сунъий қочириш цехи биноси  
10. Ем ишлаб чиқариш цехи биноси  
11. Саралаш қадоқлаш цехи (мева сабзавот ва дуккакли экинлар)  
12. Сутни қабул қилиш пункти биносини қуриш 

12 та йўналиш бўйича томорқа хизмати кластерини ташкил этиш лойиҳаси фойдаланишга топшириш арафасида.

“Пахтачи агроҳамкор томорқа хизмати” МЧЖ да 10 га ер майдонга “Кунгабоқар плантацияси”, 10 га ер майдонга Туркиянинг “Tareks” корхонаси билан ҳамкорликда “Маккажўхори плантацияси” 10 га ер майдонга “Узумчилик боғи” (Ризамат ота нави 2000 дона, Оқ келин бармоқ нави 2000 дона, Қора келин бармоқ нави 1000 дона, Мерседес нави 3 000 дона, Суғдиана нави 1 000 дона, Ф-1 нави 600 дона, Тиркан гули 500 дона, узум боғи ичига қовун-тарвузни “Холлер” навидан 10 га ер майдонга), 10 га ер майдонга “Махсар” доривор ўсимлик плантацияси, 1 га ер майдонга Павлония дарахти, 2 га ер майдонга иссиқхона қурилган. Иссиқхонада бодринг ва помидор, банан, лимон, киви, апельсин, мандарин, узум ва кўкатлар экилган. 25 000 бош парранда боқилмоқда. 100 000 бош парранда боқиш учун жой тайёрланмоқда. Интенсив балиқчиликни хам ташкил қилиш режалаштирилган.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM