Брифинг: Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар соҳасига оид ҳукумат қарорлари фармонларнинг тумандаги ижроси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалом алайкум!

Ҳурматли ҳамюртлар ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги бирифингимизнинг мавзуси

Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар соҳасига оид ҳукумат қарорлари фармонларнинг тумандаги ижроси тўғрисида.

Она табиатни асраб авайлаш уни муҳофаза қилиш ҳамда табаиат неъматларидан оқилона фойдаланишга доир ҳуқуқий меёрлар қоида ва мажбуриятлар Ўзбекистон Республикасининг бир қанча қонун кодекслари мавжуд яъни булар сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги, ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдалиниш тўғрисидаги, ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунларда аниқ белгилаб берилган.

Иқлим ўзгазриши нима деган савол туғилади. Иқлим ўзгариши ҳар йили содир бўладиган иқлимни ўртача меёрга нисбатан ошиб кетиши ҳамда камайиб кетиши иқлим ўзгариши дейилади.

Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир.

Экологияни асрашни барчамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимз лозим,  иқлимнинг ўзгариши бу Сиз-у  Бизнинг Экологияга зарар етказаётган ҳар хил турдаги қурилиш чиқиндиларни ёқиб юборилиши ҳар хил барг хазонларни ёқиб юбориши эвазига табиатимизда  иқлим ўзгаришларига сабабчи бўлмоқда.

Ҳозирги кунда бутунжахон миқиёсида экологик муаммолар жуда кўпайиб бораяпти Бизнинг жонажон Республикасизда ҳам бир қатор экологик муаммолар мавжуд. Бизнинг Республикамиз аввалдан дунёда кам дарахтли мамалакатлар қаторига  кирарди Мана шуни эътиборга олган ҳолда мухтарам Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 30 декабрида  Республикамизда кўкаламзорлаштириш ишларини жадалаштириш  дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-46 -сонли Фармонида кузда тутилган манзарали ва мевали бўта дарахтларининг экиш билан бирга “Яшил макон” умуммилий лойҳаси асосида 2022-2023 йиллик режамиз 1 млн 106 минг туп дарахт ва бўта кўчатлари ташкил этади.

Шундан кузги режа 412 300 туб дарахт бўлиб бугунги кунда 173 590 дона дарахт экилиб режани 43% га бажардик.

     Фурсатдан фойдаланиб, Ҳурматли ҳамюртлар ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчилари табиатимизни асрашга ҳамда яшилликни кўпайтиришга дарахт кўчатларини  кўпайтиришга, долзарб бўлган муаммоларни олдини олишга оз бўлса ҳам ўз хиссангизни қўшишга чорлаб қоламиз!

Табиатимиз мусаффо бўлса иқлим ўзгаришларини олдини олишга  ҳамда табиатни асраб қолишга эришган бўламиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM