Матбуот анжумани: Туманда хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалом алайкум!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги матбуот анжумани мавзуси “Туманда хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида суҳбат олиб борамиз.

Бугунги кунда Пахтачи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан Пахтачи туманида фаолият юритаётган тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга ер солиғи ҳамда мол-мулк солиқларидан имтиёзлар қўлланилган.

         Йил бошидан Пахтачи туманида 1 ноябр ҳолатига жами рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2 486 та бўлиб, шундан хусусий  сектордаги  улуши 95 фоизни яъни 2 354 тани  ташкил этади. Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1 945 та бўлиб,  хусусий сектордаги улуши 93 фоизни яъни 1 813 тани ташкил этади.

Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилди.

2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва бино иншоотларга нисбатан ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилди.

2022 йил 1 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзлари билан бирга, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси солиқ кодексида назарда тутилган солиқ имтиёзларни қўллашга ҳақли бўладилар: қўшилган қиймат солиғи бўйича:

Тиббиёт хизматларини реализация қилиш бўйича айланмдан озод қилиш воситалари, шунингдек дори воситаларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда озод қилиш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарни олиб киришни озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори фойда солиғи бўйича – ноль даражали ставка белгиланган ер солиғи бўйича – соғлиқни сақлаш объектлари билан банд бўлган ер участкалари озод қилиниши;

Шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришлар ҳам назарда тутилган ҳолда солиқ органларига ўз вақтида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги учун молиявий санкциялар бекор қилинди.

Сизларга бермоқчи бўлган маълумотларим мана шулардан иборат бўлиб, қандайдир савол ёки таклифларингиз бўлса ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда ёзиб қолдиринг, ўрганиб батафсил жавоб беришга ҳаракат қиласиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM