Матбуот анжумани:"Умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги матбуот анжуманимиз мавзуси: Умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси умумий таълим-тарбиянинг таркибий асосий қисми ҳисобланади. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг асоси ватанпарварлик тарбиясидир. Шунга кўра, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳар бир фуқаронинг ва ўсиб келаётган ёки авлоднинг энг кичик ёшлик даврларидан бошлаб ўзлаштириб борадиган барча таълим-тарбияси, билими, эътиқоди, дунёқарашининг ажралмас қисми бўлган ватанпарварлик тарбиясига асосланади. Ватанпарварлик тарбияси тушунчаси ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва таълими тушунчаларига нисбатдан кенгроқ маънони билдиради.

Юқорида айтганмиздек, ватанпарварлик тарбияси ва таълими ҳар бир инсоннинг туғилган кунидан бошлаб, умрининг охиригача давом этади. Доно халқимиз бежиз айтмаган “Ватанинг тинч-сен тинч”, “Она юртинг-олтин бешигинг”, «Она юртинг омон бўлса, ранги-рўйинг сомон бўлмас», «Эл ғамини билган элда достон», “Ватан гадоси-кафан гадоси”, “Ватансиз инсон-куйсиз булбул”, «Киши юртида шоҳ бўлгунча ўз элингда чўпон бўл».

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг52-моддасида:

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш-Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар деб белгилангани ҳам бежиз эмас.

миллати, тили ва касбидан қатъи назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларининг кўп босқичли, тизимли, мақсадли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир. «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясида» ҳарбий-ватанпарварликнинг босқичлари ва йўналишлари аниқ ва равшан баён этилган. Шунга кўра, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва таълими ўзаро уйғун тарзда қуйидаги тўрт босқичда амалга оширилади: Бугунги кунда туман халқ таълими бўлимига қарашли 48 та умумий ўрта таълим мактабларида жами 48 нафар ЧҚБТ фани рахбарлари фаолият олиб боришмоқда.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси-мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла ва бошқа таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамияти, ўзаро ҳамкорлиги миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олинган ҳолда белгилаб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги 208-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари ўртасида мазкур мусобақаларнинг туман босқичи мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 5 март куни Пахтачи тумани "Ёш қутқарувчи кўнгиллилар клуби" ўртасида туман биринчилиги ўтказилди.

Биринчиликда 17- 18- 24- ва 31- мактаб жамолари иштирок эди. Мусабоқани Самарқанд вилояти ФВВ бошқармаси ходимлари, Пахтачи туман ФВВ бўлими ходимлари, туман ХТБ ходими, Ёшлар итифоқи, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

Тадбирда фаҳрли биринчи ўринни 17- мактаб жамоси, иккинчи ўрин 18-мактаб жамоси, учинчи ўринни 31-мактаб жамоаси қўлга киритишди.

Маълумки, ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улардаги ватанга бўлган садоқатни янада мустаҳкамлаш, фуқаро муҳофазасига оид билим малака ва кўникмаларни шакллантириш, фавқулодда вазиятларда тўғри харакатланиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш қутқарувчи касбига қизиқиш уйғотишда умумтаълим мактабларида ташкил этилган“Ёш қутқарувчи" клублари ва шу клублар қошида ташкил этилган тўгараклар муҳим роль ўйнамоқда.

Эътиборингиз учун рахмат!

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM