МУРОЖААТ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман давлат солиқ инспекциясининг “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида вилоят давлат солиқ хизмати органларининг амалга ошираётган ишлари юзасидан

МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум,

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Бугунги кунда Пахтачи туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқчи – кўмакчи тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган. Хўш, шу ўринда “Солиқчи — кўмакчи” тамойилининг мазмун-моҳияти нималардан иборат, деган ўринли савол туғилиши табиий. Энг аввало, иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейинги босқичда асосий эътибор тадбиркорлик субъектининг оёққа туриб олишига, фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича кўмаклашишга қаратилади.

Пахтачи туман давлат солиқ инспекциясига октябрь ойи учун бюджет даромадларига 5511,2 млн сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 6442,6 млн сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 116.9 фоизга (931,6 млн.сўм ортиғи билан) бажарилди.

Белгиланган режанинг ортиғи билан бажарилишида ҳар бир тадбиркорларнинг муаммоларини тушунган ҳолда, уларга яқин кўмакчи сифатида иш ташкил қилингани асосий сабаб десам янглишмайман.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари фаолияти тадбиркорларни жазолашга эмас, аксинча уларга энг яқин кўмакчи бўлиш, ишбилармон доира вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Демак, фаолиятимизга баҳо солиқ қонунчилиги бузилиши қай даражада камайгани, тадбиркорларни ортиқча сарф-харажатлардан сақлаб қолиш, улар дуч келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга қараб берилади.

Фаолиятини бошлаётган тадбиркор қатор муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни жараёнда уларга давлат солиқ хизмати органлари ходимлари кўмакчи бўлиши зарур.  

Дарҳақиқат солиқ ходими энг аввало, янги иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканини танлаб беришимиз зарур.

“Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида туманда 845 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 785 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 155 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда 82 та, солиқ режимини танлашда 25 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 433 та, 19,6 сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 11 та, тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди.

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган  сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Soliq мобиль иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (QR-код)ли гувоҳнома берилади.

Пахтачи тумани  бўйича 2022йилнинг III чоракчорагида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 6593 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида телеграм мессенджерида Soliq Maslahatchilari (6300 дан ортиқ аъзоси бор), Soliqchi-koʻmakchi Samarqand DSB  гуруҳлари ташкил қилинган бўлиб, савол ва мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда.

Телеграмдаги туман давлат солиқ инспекциясининг Soliqchi-kumakchi расмий канали орқали солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор бўлишингиз мумкин. Шунингдек, +99897-392-91-81 рақами орқали Телеграм мессенжерида ёзма мурожаат қилишлари мумкин.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни сизларга содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим.

Пахтачи туман давлат солиқ инспекциясида фаолият юритувчи барча даражадаги ходимлар сизларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Ўзларингизни қийнаётган муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзиллар орқали бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM