Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарманг!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарманг акс ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддаси 1 қисмига асосан - транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил у олти ойдан 3 йилгача маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортиласиз.

Агарда бошқариш ҳуқуқингиз бўлмаган ҳолда яна транспорт воситасини бошқарсангиз ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланса суд томонидан Сизга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорда жарима ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчини яшайдиган маҳалла аҳли, ишлайдиган корхона ва ташкилот ходимлари олдида унинг содир этган ҳуқуқбузарлиги, келтириб чиқариши мумкин бўлган оғир оқибатларини муҳокама қилиш ва бу орқали ушбу ҳайдовчини ҳамда йиғилганларни хушёрликка, огоҳликка чақириш, уларни қонунга итоаткор руҳда тарбиялаш, натижада нафақат оғир оқибатли, балки оддий ҳисобланувчи майда тўқнашувларнинг ҳам содир этилишини олдини олишда ёрдам беради.

Юртимизда маст ҳолда транспорт воситаларини бошқарганлик учун бундай жазолар белгиланганлигининг сабаби, ушбу ҳуқуқбузарликнинг оқибатида жамиятга етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш ҳисобланади. Чунки фуқаро маст ҳолда транспорт воситасини бошқариши оғир оқибатларга, ҳаттоки, фуқароларнинг ўлимига ҳам олиб келаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз (бу эса, жиноий жавобгарликка олиб келади). Шу боисдан,  ҳайдовчиларни мастликка етакловчи ичимликларни истеъмол қилган ҳолда транспорт бошқармасликка чақирамиз.

 

Ж.Ботиров

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи

туман судининг раиси

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM