Брифинг: Туманда обод қишлоқ ва обод маҳалла давлат дастурларининг ижроси   

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18-мартдаги “2022-2026-йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан жорий 2022 йил “Обод қишлоқ” давлат дастурига туманимизнинг Қўшҳовуз маҳалласидан “Қўшҳовуз” қишлоғи ҳамда Гўрўғли маҳалласидан “Бирлик” қишлоқлари киритилган.
Ушбу дастур доирасида бугунги кунда бажарилган ишлар.
Жумладан, 
- дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларига ичимлик сув тармоғи тортиш режада 38,5 км белгиланган бўлиб, амалда Қўшҳовуз” қишлоғига 21 км ҳамда Бирлик қишлоғига 19,5 км ичимлик сув тармоғи тортиш бажарилган, белгиланган режа 105,2 % га бажарилди;
- дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларига асфальт қопламаси ётқизилиши режада 10,2 км белгиланган бўлиб, амалда Қўшҳовуз” қишлоғига 3,4 км ҳамда Бирлик қишлоғига 6,8 км асфальт қопламаси ётқизиш бажарилган, белгиланган режа 100 % га бажарилди ва цементабетон ётқиш 76,9 % га ҳамда шағал ётқизиш ишлари хам 100 % га бажарилди.
- дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларига электр тармоқлари тортиш ишлари режада 5 км белгиланган бўлиб, амалда Қўшҳовуз” қишлоғига 2,7 км тортилиб 100 % га бажарилди ҳамда Бирлик қишлоғига 1 км электр тармоқлари тортиш ишлари бажарилиб 43,5% га бажарилди;
- дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларига газ тармоқларни қуриш ва таъмирлаш хамда газ тақсимлагич пунктлари (ГРП) тармоқларни қуриш ва таъмирлаш ишлари 100 % га бажарилди;
дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларига оптик толали алоқа тармоғини тортиш ишлари режада 4,5 км булиб, амалда 100 % га бажарилди;
- дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларини кўкаламлаштириш учун 2 000 дона дарахт кўчатлари экиш белгиланган бўлиб, амалда Қўшҳовуз” қишлоғига 1 100 дона ҳамда Бирлик қишлоғига 1 050 дона дарахт кўчатлари экилиб, белгиланган режа 107 % га бажарилди;
- дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларида бозор инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича жами 6 та маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўкони объектлари барпо этилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда Қўшҳовуз қишлоғида ташкил этилаётган савдо дўконининг қурилиш ишлари 100% га бажарилиди. Бирлик қишлоғида ташкил этилаётган савдо дўконларининг биринчисида қурилиш ишлари 100% га ва иккинчи савдо дўконида қурилиш ишлари хам 100% бажарилган; 
- дастур доирасида Қўшҳовуз ва Бирлик қишлоқларига 8 дона чиқинди урналари (контенерлар) ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳар иккала қишлоққа ҳам 4 донадан жами 8 дона чиқинди урналар ўрнатилиб белгиланган ишлар 100 % га бажарилди;
- дастур доирасида Қўшҳовуз қишлоғидан 130 та ҳамда Бирлик қишлоғидан 140 та  якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда Қўшҳовуз қишлоғидан 105 та ҳамда Бирлик қишлоғидан 90 та  якка тартибдаги уй-жойларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.
“Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича коммуникация соҳаларида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек келгуси 2023 йилги “Обод қишлоқ” давлат дастурига туманимизнинг Сардоба маҳалласи ҳамда Ҳутарманд маҳаллалари киритилган.

 Этиборингиз учун раҳмат!!!!!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM