Матбуот анжумани:Ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги Матбуот анжуманимиз мавзуси

"Ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар" тўғрисида

Туманда 14-30 ёшдаги 40 минг 175 нафар ёшлар бўлиб, Ёшларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича «Ёшлар дафтари» электрон платформаси шакллантирилди.

Жорий йил бошидан «Ёшлар дафтари» электрон платформасига 2 минг 36 нафар ёшлар киритилиб, уларнинг 1 минг 880 нафари (92,3 %)га амалий ёрдам кўрсатилди.

Туманда «Ёшлар дафтари»га киритилганлар сони бўйича таҳлил қилинганида:

1-сектор томонидан «Ёшлар дафтари»ги 524 нафар ёшлардан 503 нафари (95 фоиз), 2-сектор томонидан «Ёшлар дафтари»ги 522 нафар ёшлардан 482 нафари (92 фоиз), 3-сектор томонидан «Ёшлар дафтари»ги 498 нафар ёшлардан 458 нафари (92 фоиз), 4-сектор томонидан «Ёшлар дафтари»ги 488 нафар ёшлардан 437 нафари (89  фоиз) га амалий ёрдам кўрсатилган.

Жумладан:

-қишлоқ хўжалигига қизиқадиган 677 нафар ёшларга ҳар бир ёшга 10 сутих асосида 10 йилга ижара ҳуқуқи асосида 677 га ер майдонлари ажратиб берилди:

-Ҳайдовчилик курсларига ўқиш истагини билдирган 16 нафар ёшларга ҳайдовчиликка ўқитиш учун Ёшлар жамғармаси маблағларидан 18 млн 560 минг сўм ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ажратилди;

-31 нафар ёшларнинг СЧР ҳаражатлари учун 68 млн 400 минг сўм Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳамда 69 млн 343 минг 920 сўм Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ажратилди;

-80 нафар ёшларнинг ОТМ тўлов контракти учун Ёшлар жамғармаси ҳисобидан 256 млн сўм ажратилди;

Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдагиПҚ–92-сон қарори, Ўзбекистон Республика Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган 16-сонли йиғилиш баёни (2022 йил 7 мартдаги  02-ПА 1-3163-сон)нинг 123, 125-банд-ларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2022 йил 17 мартдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини бажариш мақсадида беш босқичли беш ташаббус олимпиадасини қуйдаги йўналишлар бўйича

стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий кураш, стерет воркоут спорт турлари ҳамда Ёш китобхон, кибрспорт, халқ ва замонавий чолғу асбоблари танлови, ёшлар рақс фестивали Қувноқлар ва зукколар танлови Заковат интелектуал ўйини бўйича @бешташаббусбот орқали (13 минг 769) нафар ёшлар рўйхатдан ўтган.

 Ўтказилган беш босқичли беш ташаббус олимпиадасининг биринчи мавсумида туманимиз ёшлари хам салмоқли иштирок этишди жумладан

Танловнинг биринчи мавсумида

Волейбол спорт тури бўйича 3-Сектордан Амиробод МФЙ дан 22-26 ёшдаги ёшлар ўртасида ўғил болалар жамоаси   Найман МФЙ дан 22-26 ёшдаги Хотин-қизлар жамоаси, Енгил атлетика  27-30 ёш тоифасида Украш МФЙ жамоаси, Шашка спорт тури бўйича Шамсназар МФЙ жамоси вилоят босқичида 1-ўрини эгаллаб Республика босқичида А, C лигаларда иштирок этиш йўланмасини қўлга киритиб Республика босқичида Волейбол спорт тури бўйича Найман МФЙ дан 22-26 ёшдаги Хотин-қизлар жамоаси фаол иштирок этган бўлса, Амиробод МФЙ дан 22-26 ёшдаги ёшлар ўртасида ўғил болалар жамоаси Республикада фахрли 1-ўринни қайд этишиб Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 100  Миллион пўл мукофотини қўлга киритишиб туманимиз шанини химоя қилишиб қайтишди. 

Ҳурматли сессия иштирокчилари яна бир муҳум хабарни айтиб ўтмоқчиман   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида

Жорий йилнинг 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқларнинг 54-сонли баёни Баённинг 9-банди Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш мақсадида Бешташаббус олимпиадасини йилда иккимаротаба –биринчи мавсумни март-июнь ойларида, иккинчи мавсумни сентябрь-декабрь ойларида ўтказиш чоралари кўрилсин дея топшириқ берилган эди.

Шунинг билан жорий йилнинг Сентябрь ойида беш ташаббус олимпиадасини иккинчи мавсумига старт берилди бунда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мақасадида. @бешташаббусбот орқали (20 минг 156 нафар) ёшлар  14 турдаги  стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий куарш, стерет wоркоут спорт турлари ҳамда Ёш китобхон , кибрспорт, Халқ ва Замонавий чолғу асбоблари танлови, Ёшлар Рақс фестивали Қувноқлар ва Зукколар танлови Заковат интеллектуал ўйини  турлари бўйича рўйҳатдан ўтиб иштирок этишиб келмоқда.

Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсуми 10 сентябрь куни маҳалла босқичи спортнинг Стол теннис тури бўйича старт олган бўлса, 30 сентябрь куни Заковат интеллектуал ўйини маҳалла босқичини якунлаб берса, сектор босқичи 3 ноябрдан стар берилади.

Эътиборингиз учун раҳмат!                                  

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM