Брифинг: Марказий-Жанубий Осиё ва Ўзбекистон тараққиёти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунларидан Марказий Осиё давлатлари билан амалий, ўзаро манфаатли ва яхши қўшничилик муносабатларни шакллантириш, минтақада хавфсизликни таъминлашни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгилади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: «Евроосиёнинг «юраги»да жойлашган Марказий Осиё Европа ва Яқин Шарқ, Жанубий ва Шарқий Осиёни боғловчи кўприкдир».

Тарихга назар ташласак, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаси мамлакатлари азалдан ягона макон сифатида уйғун ривожланиб келган, барча соҳаларда яқин ҳамкорлик қилган.

Марказий Осиё давлатлар мустақилликка эришганидан сўнг минтақада турли интеграция лойиҳалар яратилган. Улар сирасига Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти, Марказий Осиё ҳамкорлик ташкилоти, Марказий Осиё иттифоқи ташкил этилишини киритиш мумкин. Минтақа халқларининг тарихий илдизлари, маданияти, дин ва тил уйғунлиги, шунингдек, умум инсоний қадриятларга содиқлик пайдо бўлаётган муаммоларга биргаликда жавоб бериш, уларга самарали ечим топиш йўлларини излаш ва тараққиёт йўлида биргаликда интилиш учун замин яратмоқда.

Айтиш керакки, мамлакатимиз ташқи сиёсатида Жанубий Осиё ҳамиша устувор йўналиш бўлиб келмоқда. Аммо яқин-яқингача биз Жанубий Осиёга нисбатан асосан Афғонистон омили орқали, яъни хавфсизлик нуқтаи назаридан ёндашиб келганмиз. Бунинг натижасида икки томонлама муносабатлар етарли даражада йўлга қўйилмади ва мавжуд имкониятлардан фойдаланилмади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда халқаро муносабатлар соҳасида мазкур давлатлар билан ҳам муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Бугунги кунда Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик кучайди.

Ўз навбатида, хавфсизлик масалаларини ҳам инкор этиб бўлмайди. Хусусан, Афғонистондаги нотинчлик, террористик гуруҳларнинг фаолияти бу борадаги эзгу мақсадларимизга тўғаноқ бўлиши табиий. Шу боис, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатишдан доимо манфаатдор ва бу юртда тинчликни мустаҳкамлаш, турли тармоқларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга интилиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаганидек: «Бизнинг бош мақсадимиз-умумий ҳаракатларимиз билан Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришдан иборат». Айни пайтда энг долзарб ва ўткир муаммолардан бири–қўшни Афғонистондаги низони ҳал қилмасдан туриб олдимизда турган мақсадларга эришишнинг иложи йўқ, чунки у тарихий ва геосиёсий жиҳатдан минтақамизнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади.

Афғонистоннинг тинчлиги-Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва тараққиёти кафолати ҳисобланади.

Ўзбекистон доимо Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан тартибга солишнинг қатъий тарафдори. Мамлакатимиз қўшни давлатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келмоқда ва шу билан бирга, Афғон муаммосига бағишланган деярли барча халқаро форумларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Транспорт-инфратузилмавий коммуникацияларни такомиллаштириш ва Марказий Осиёга халқаро транзитюкташувчиларни жалб этиш минтақа давлатларини бирлаштирувчи энг муҳим вазифалардан биридир. Минтақа давлатлар ўзининг сиёсий иқтисодий ва бошқа вазифаларни амалга оширишга тўлақонли кўмак бера оладиган транспорт тизимини шакллантиришга интилмоқда.

Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф қилди.

Сир эмаски, давлатимизда океанга тўғридан-тўғри чиқишга имкон йўқ. Океанга чиқиш учун энг яқин йўл, бу Афғонистон орқалидир.

Президентимиз таъкидлаганидек: «Ҳозирги кунда Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Трансафғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида дастлабки қадамларни ташладик. Бу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши бутун минтақамизда барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашга беқиёс хизмат қилади».

Давлатимиз минтақада иқтисодий транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграцияни таъминлаш жараёнларига Афғонистонни кенг жалб этиш мақсадида Мозори-Шариф-Кобул-Пешовардан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир йўл қурилиши каби йирик лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Бу темир йўлнинг қурилиши Жанубий Осиё ва Европа қитъаси ўртасида Марказий Осиё орқали юк ташиш муддати ҳамда сарф-харажатларини камайтиради, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлайди, минглаб янги иш ўринлари яратилади, минтақанинг транзит салоҳиятини тубдан оширишга хизмат қилади.

Гарчи, бугунги кунда ҳар бир давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда турли ташқи сиёсий ва иқтисодий устувор йўналишларни мустақил равишда танлаган бўлсада, минтақа давлатларининг барчасини кўп асрлик савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт ва энергетика коммуникацияларининг ривожланаётган тармоғи, шунингдек, хавфсизликка таҳдид ва хатарларни бартараф этишга интилиш истаги бирлаштиради. Бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари ўртасида янада қулай ва самарали ҳамкорлик учун зарур шарт-шароитлар мавжуд.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM