ОЙДИННИСО

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ОЙДИННИСО – 1980 йил 30 апрелда Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Зиёвуддин шаҳарчасида туғилган. 2002 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини битирган. “Менсизлик” (2003), “Номсиз” (2006), “Қайтиш” (2008), “Ҳовур” (2011), “Қоралама” (2016), “Серенада” (2018), “Арафа” (2022) номли шеърий тўпламлари, “Ҳаёт дарахти” (2016) лирик қиссаси, “Афв” (2019) достони нашр этилган. Ижод намуналари инглиз, рус, турк, олмон, тожик, қозоқ, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган.
Ойдиннисо таржимон сифатида Рюноскэ Акутагаванинг бир қатор новеллаларини, Чингиз Айтматов ва Икэда Дайсакунинг “Буюк руҳ қасидаси” номли суҳбатлар китобини ва Ўлжас Сулаймоновнинг шеърларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган. 
Айни пайтда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида етакчи муҳаррир ва “Ойдин” нашриётида бош муҳаррир лавозимида фаолият юритмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM