Очиқ мулоқот: Мактабгача таълим тизими: болалар қамрови ва яратилган шароитлар ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги очиқ мулоқотимиз мавзуси Мактабгача таълим тизими: болалар қамрови ва яратилган шароитлар ҳақида.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, тумандаги 2021 йилнинг якунига қадар 3-7 ёшли болалар 12.980 нафар ташкил этган бўлиб, шундан МТТлар қамрови 77.0 фоизни ташкил этган, 10.000 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинган. Жумладан 39 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 5.632 нафар, 2 та давлат-ҳусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотида 280 нафар, ҳамда 170 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 4.088 нафар болалар қамраб олинган.

Туманимизда 2022 йилнинг якунига «Чоргўша» МФЙда янгидан қурилган 2-ДМТТ ўз фаолиятини бошлайди. МТТиларда қамраб олиш 78.0 фоизни ташкил этади. Шундан 10.120 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлади;

2022 йил якунида туманда12.980 нафар 3-7 ёшли болалар тумандаги МТТларда қамраб олиниб84.6 фоизни ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 132-сонли қарорига мувофиқ 2022 йил якунига қадар мактабгача таълим ташкилотларида 8 та мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳ очилиши, 200 нафар 6-7 ёшли болаларни қамраб олиш кутилмоқда.

Бугунги кунда 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш бўйича 5 та қувват ошириш бўйича мактабгача таълим вазирлиги билан битим имзолаш учун ҳужжатлар Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасига тақдим этилган, бунда 400 нафар тарбияланувчиларни қамраб олиниб, 34 та ишсизларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

«Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октабрдаги ПФ-6079-сон Фармони2-иловасига мувофиқ туманимизда 42 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан 32 таси юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган бўлиб, мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 26 тасида кузатув камералари ўрнатилган, 2022-йилда яна 2 та (36 ва 43-МТТ) боғчага кузатув камералари ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM