Бугун 1-июль Ӯзбекистон Республикаси Махсус Операциялар Кучлари ташкил топган кун

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мудофаа Вазирлиги томонидан Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда тантали равишда нишонланди.

Тадбирда Мудофаа Вазирлиги вакиллари, Махсус операция кучлари ҳарбийлари, ҳамда МОК фахрийлари иштирок этишди.

 Тадбирда Мудофаа Вазирлиги томонидан бир қанча МОК ҳарбийлари ва устоз-фахрийлари тақдирланишдилар.

 Тақдирланганлар орасида асли  пахтачилик, Махсус операция Кучлари сафида 1999-йил Тошкент вилоятидаги, 2000-йил Сурхондарё вилоятидаги жанговор ҳаракатларда иштирок этган, ҳозирги кунда Ӯзбекистон "VETERAN " Жангчи-фахрийлари Бирлашмаси раиси ёрдамчиси, Фахрийлар Олий лигаси футбол чемпионати ташкилий қӯмита раиси бӯлиб фаолият кӯрсатиб келаётган Бобоев Нуриддин Рамазонович ҳам бор.

 Тумандошимиз "Мудофаа Вазирлиги махсус эсталик нишони" билан тақдирланди. Биз шу фурсатдан фойдаланиб тумандошимизни мукофат билан, ҳамда туманимизда истиқомат қилаётган Махсус операция кучлари фахрийларини чин дилдан ушбу Қуролли Кучларимизнинг юзи бўлишган Махсус Операциялар Кучлари ташкил топган кун билан табриклаймиз.

Юртимиз тинч ,осмонимиз мусаффо бўлсин!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM