Пахтачи туманида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган яширин цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Можор” МФЙда яшовчи фуқаро У.П. ўзига тегишли қурилиши тугалланмаган бинода яширин цех ташкил этиб, ўзбошимчалик билан электр энергия таъминотига тўғридан-тўғри уланиб, таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошларни тегирмонда майдалаш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 149 млн  сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM