Дабусқалъа ўрганилмоқда 

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд археология институти ҳамда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети илмий ходимлари ва талабалари Марказий Осиёдаги йирик ва муҳим тарихий минтақалардан бири қадимги Суғднинг йирик ёдгорликларидан бири бўлган куҳна Добусия ёдгорлигида археологик қазишма ишларини олиб бормоқда. 

Қазишма ишлари ёдгорликнинг шаҳристон қисмида давом эттирилди.
Қазишмалар натижасида қалиндиги 2-4 метрли мудофаа деворининг ўрни очиб ўрганилмоқда. Мудофаа деворининг ички қисмида турар-жой ўринлари аниқланди.

 Бу ерда самонийлар ва қорахонийлар даврига оид бўлган танга-пуллар ҳам қайд этилди.

 Шунингдек, Добусиянинг 20 дан ортиқ бўлган бадраб ўринлари ҳам аниқланди. Яъни, ўрта асрларда Суғдда гигиенага эътибор берганлиги Добусия ёдгорлиги мисолида янада ойдинлашади.

Добусияда ёдгарлигининг устки қисмида металл тошқолларнинг қайд этилиши, ўрта асларда бу куҳна кентда нафақат кулолчилик ҳунармандчилиги балки, металсозлик ҳам ривожланганлигидан гувоҳлик беради.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM