ОТМлар билан ҳамкорлик жараёнлар давом этмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 21-июн куни Пахтачи туманида "Ёшлар ойлиги доираси"да Ёшлар ишлари агентлиги  Пахтачи тумани, Самарқанд вилоят тиббиёт университети билан ҳамкорлик доирасида ёшларни ва бўлажак абитуриентларни келажакда ўз йўлларини топшида кўмаклашиш мақсадида учрашув ташкил этилди. 

Тадбирни Ёшлар ишлари агентлиги Пахтачи туман бўлими бошлиғи Э.Санақулов ва  Самарқанд вилояти тиббиёт университети ректор маслаҳатчиси Г. Худойбердиевалар  очиб беришди.

Давра суҳбатида талабалар университетининг ташкил топиши,  шарт-шароитлари ҳақида батафсил гапириб беришди.

Университет талабалари билан туман ёшлари ўртасида Заковат интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Учрашув давомида талабаларининг саҳна кўринишлари туман ёшлари кўнглидан чуқур жой олиди.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган  саволларига жавоблар олишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM