Брифинг: Экология ва атроф муҳитини яхшилаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Ассалом алайкум!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари азиз Пахтачиликлар!

Ҳозирда сизларга туман бўлимида қилинган ишлар бўйича қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман. Туман бўлими инспекторлари томонидан доимий равишда экологик хуқуқбузарликларни олдини олиш яъни чиқиндиларни белгиланмган жойларга ташламаслик, Атмосфера ҳавосини ҳар-хил хас хазонларни ёқиш билан ифлосланиши олдини олиш, сомонпояларни ёқиш олдини олиш ҳамда дарахтларни ноқонуний равишда кесилишини, ноқонуний ов қилишини олдини олиш тўғрисида, мактабларда, махалларда, одамлар куп тупланадига жойларда инспекторларимиз томонидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилаяпди.

        Лекин шунга қарамасдан  2022 йилнинг хозирги кунигақадар туманимизда 170 та  холаттан зиёт ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилди ҳамда фуқароларга нисбатан  66 миллионлик сўмлик жарима қўлланилди, бу жарималар хуқуқбузарларга белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаши  Атмосфера ҳавосини хар-хил хас хазонларни сомонпояларни ёқиб ифлослантирганлиги ҳамда дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши турларилидур.

     Ҳозирги кунда бутунжаҳон миқиёсида экологик муаммолар жуда кўпайиб бораяпти Бизнинг жонажон Республикасизда ҳам бир қатор экологик муаммоллар мавжуд  Бизнинг Республикамиз авалдан дунёда кам дарахтли мамалакатлар қаторига  кирарди Мана шуни эътиборга олган ҳолда муҳтарам Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 30 декабирида  Республикамизда кўкаламзорлаштириш ишларини жадалаштирш  дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-46 -сонли Фармонида кўзда тутилган манзарали ва мевали бўта дарахтларининг экиш билан бирга “Яшил маккон” умуммилий лойҳаси асосида Пахтачи туманида 2022 йилнинг бахорида  Пахтачи туманида жами 1 млн. 100 минг тўп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва бўталари экилиши режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунгача бу ортиғи билан  1 млн 106 минг  туп  дарахт ва бўта кўчатлари экилди, бу экилган кучатлар барча туманимизнинг  барча мактабларида, маҳалларида, юқори савияда ўтказилиб экиш ишлари олиб борилди. Ҳозирги кунда уларни озиқлантириш суғориш ва ҳар хил касалликларга қарши ишлов бериш ишлар амалга оширалаяпти.

Туманимиз ҳудудида 59 маҳалла мавжуд бўлиб инспекторларимиз томонидан доимий равишда ушбу маҳаллаларда рейд кузатув ишлари олиб борилаяпти ва 10 дан зиёд ноқонуний равишда ташкил этилган чиқиндихоналар аниқланиб, бу чиқиндихоналар маҳалла фаоллари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда бартараф этилди.

Ҳозирги кунда бўлимимизнинг 3 инспектори  туманимизда мавжуд 4 секторларга биритктирилган бўлиб  шу сектордаги барча экологик муомолларни бартараф этишда сектор раҳбарларига яқиндан ёрдам бериб келаяпти.

 Ҳурматли юртдошлар!

Бу туманимизда борадаги ишлар давом этмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ҳам юртимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга чақираман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат. Саломат бўлингизлар!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM