“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

3-босқич Аёллар дафтарининг 2-тоифаси тадбиркорлик қилиш истагида бўлган  84 нафар хотин-қизларга Самарқанд вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсининг Бизнес кўникмалари йуналиши бўйича сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Пахтачи туман Кенгашининг «Аёллар қаноти» томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирда туман Кенгаши депутати  Р.Магрипова, партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Бобожонов, туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Жўрақулова иштирок этди.

Ушбу тадбирда тумандаги ишлаб чиқариш, миллий ҳунармандчилик, тикувчилик ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатиб келаётган илғор тадбиркор аёллар иштирок этишиб, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлари намуналарини намойиш этдилар.

Жумладан, танловда иштирок этган тумандаги “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида  яшовчи тадбиркор аёл Жумаева Шоира ўз фаолиятини 2019 йилдан буён бошлаган бўлиб, асосий йўналиши замонавий биноларнинг қурилишини лойиҳалаштиришдан  иборат.  У  4 нафар  хотин-қизни иш билан банд қилган.  Тадбиркор аёл бугунги кунда қўшимча бино қуриб ўз фаолияти доирасини янада кенгайтиришни мақсад қилиб қўйган. 

Худди шундай, “Гулобод” маҳалласида яшовчи Қодирова Лайло ҳам ўз хонадонида тикувчилик  яъни қуроқчилик ташкил этган бўлиб, унда 10 нафар  хотин-қиз доимий иш билан банд.  Л.Қодирова буюртмалар асосида аҳоли учун миллий  қуроқлар  тикиш билан бир қаторда турли тўқувчилик ва безак маҳсулотларини ҳам тайёрлаб чиқармоқда.

Танлов натижасига кўра Жумаева Шоира 1-ўринга лойиқ деб топилган бўлса, 2- ва 3-ўринларни ишбилармон аёллар Қодирова Лайло  ҳамда Султонова Нодиралар эгалладилар.

Танловда турли ғолибликни қўлга киритган хотин-қизларга туман Кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу аёларга тадбиркорлик маркази томонидан ўқитилган қисқа муддатли ўқитиш соатларини М.Аманова олиб борди.

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM