Техника хавфсизлиги бўйича семинар бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи  ТEТК  Бош муҳандиси М.Холиқов сўзга чиқиб ўқув машғулотни очиб берди.  Сўнг «Ҳудудуий электр тармоқлари» АЖ дан  келган  МХТХ етакчи мутахассиси Шерзод  Сафаровга сўз берилди. "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ МХТХ етакчи мутахассиси Шерзод Сафаров сўзга чиқиб 2021-2022 йиллар давомида бўлиб келаётган бахтсиз ҳодисалар тавсилотларини тушунтириб ходимлар томонидан қилинаётган қоидабузарликлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Самарқанд вилоят марказлашган диспечерлик хизмати етакчи муҳандиси Елена Дехтарова сўзга чиқиб диспечер хизмати ва биргадирлар ишларини қандай ташкил қилиш ҳамда ишларни хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда ишларни бажариш тўғрисида тушунчаларини берди. 
КЮКТК релеҳимояси ва афтоматикаси муҳандиси Дониёр Содиқов сўзга чиқиб нимстанциялардаги релеҳимоялари ишлаш принциплари ва уларнинг турлари тўғрисида машғулот қатнашчиларига тушунчалар берди.  
КЮКТК га қарашли нимстанцияларни таъмирлаш гуруҳи устаси Ғайрат Алиев сўзга чиқиб нимстанциялардаги ёнғин ўчиргичлар, юқори кучланиш ажратгичлар ва трасформаторлар тўғрисида тушунчалар берди.  
"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ МХТХ муҳандислик Беҳруз Авазов сўзга чиқиб жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишда сунъий нафас бериш юракни масаж қилиш, очиқ ва ёпиқ синиш, қон кетишини тўхтатиш, заҳарланиш ва тиббиёт қутичасида нималар бўлишлиги тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига тушунчалар берди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM