14 июнь Халқаро донорлар куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳозирда юртимизда донорлик қилаётган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳар бир инсон олийжаноб ва шарафли инсондир.

Донор бўлиб, қон топширган шахслар шуни англаб етиши керакки, улар топширган қон шифохона бўлимларида оғир бетоб бўлган инсонлар ҳаёти учун жуда муҳим.

Хусусан, 14 июнь — Халқаро донорлар куни муносабати билан туман Тиббиёт бирлашмасида ушбу эзгу ишга аталган тадбир бўлиб ўтди.

 Туман тиббиёт шифохонаси бошлиғи Улуғбек Сувонов бошчилигида бўлиб ўтган тадбирда донорликда фаол қатнашган аҳоли вакиллари, малакали шификорлар ва ходимлар иштирок этишди.

Мунтазам донорлик қилиб келаётган инсонлар, ҳамда фаол бўлган ташаббускор шифокорлар рағбанлантирилди.

Зеро бир томчи қон бир инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM