БРИФИНГ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳолига ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар мавзусида БРИФИНГ

Ассалому алайкум!
 
Пахтачи туманида истиқомат қилувчи фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Сизларга бугунги брифингда аҳоли ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот бериб ўтмоқчиман.

Туманимиз ҳудудидаги деҳқон бозорларида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган баённомага асосан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб ишчи гуруҳ таркибида Солиқ, Департамент, СЭС, Ветринария ва бундан ташқари тегишли масъул шахслар таркибида гуруҳ тузилган бўлиб ушбу гуруҳ бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳолига сифатли ва арзон нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини доимий равишда барқарор таъминлаш юзасидан тегишли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, Департамент органларига бозорларда нарх-навонинг доимий равишда барқарорлигини назорат қилиш ҳамда ҳар-хил озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ажиотаж талабларни келиб чиқишини бартараф этиш юзасидан зудлик билан чоралар кўриш ҳамда ушбу фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ноқонуний равишда фаолият юритишини олдини олиш ҳамда чоралар кўриш белгиланган.

Шунингдек, туман аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан арзон нархларда узлуксиз таъминлаш мақсадида Иштихон туманида жойлашган “Пахтачи деҳқон бозори" МЧЖ и ҳудудларида кенг ассортиментдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи "Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил қилинди ва аҳолига арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши таъминланмоқда.
Бундан ташқари озиқ-овқат жамғармаси маблағлари ҳисобига аҳоли эҳтиёжи учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан шакар, ўсимлик ёғи олиб келиниб, марказлашган ҳолда туман ҳудудидаги бозорларга берилиб, ушбу маҳсулотлар назорат остида арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланмоқда.

Бозорлардаги нарх-навони барқарорлигини таъминлаш ҳамда сифатли маҳсулотлар билан бозорни тўйинтириш мақсадида тумандаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари жалб қилинган бўлиб, улар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини тўғридан-тўғри бозорларга “ даладан дастурхонгача" тамоили асосида сотилиши йўлга қўйилган.

Бозор ҳудудидаги ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан Департамент органлари томонидан чоралар кўриб келинмоқда.

Этиборларингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM