МУРОЖААТ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЛИМИ БАРЧА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИК, КЛАСТЕР, КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА АҲОЛИГА 

Ҳурматли фермер хўжалик ва класстир раҳбарлари ҳамда юртимиз фуқаролари!

Мамлакатимизда 2022 йил ғалла ўрим йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан ғалладан бўшаган майдонларда сомон поя қолдиқларини йиғиштириб олиш, уларни ёқиб юборилиш ҳолатларининг бартараф этиш барчамизнинг вазифасидир. Шу сабабдан, барча хўжалик ҳудудларида етиштирилган бошоқли дон маҳсулотлари ўриб, йиғиб олингандан сўнг, далаларда сомон поя қолдиқларини йиғиштириб олишингиз ва ушбу ҳудудларда ёнғин содир бўлиши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўришингиз сўралади.

Сомон поя қолдиқлари ёниши натижасида атмосфера ҳавосига  углерод оксиди, азот оксиди, азот икки оксиди, олтингугурт оксиди каби инсон соғлиги учун зарарли бўлган заҳарли моддалар ажралиб чиқади.

Сомон поя қолдиқлари ёқилиши нафақат она табиатимизга, балки инсон саломатлиги билан бир қаторда иқтисодиётимзга ҳам жиддий зарар етказишини ҳам унутманг!

Сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқилган ҳудудларда ер унумдорлигининг кескин пасайиши, тупроқ структурасининг бузилиши ҳамда ёнғин натижасидаги юқори ҳарорат туфайли макро ва микро элементларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасайишига олиб келади.

Сомон поялари ва уларнинг қолдиқларининг ёқилиш ҳолатига йўл қўйган ҳуқуқбузарларга ва ер эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача (3 миллион сўм) бўлган миқдорда маъмурий жарималар қўлланилиши ҳамда ёнғин содир бўлган ғалла экин майдонларнинг хар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар белгиланиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Ҳурматли  юртдошлар!

Республикада ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиб, ғалладан бўшаган майдонларда сомон поя қолдиқларининг ёқилиш ҳолатига йўл қўймайлик. 

Атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM