Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг Стол тенниси баҳсларида Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашига 12-Ободон сайлов окрукидан сайланган депутат Қурбонов Жасур Камолович рақибларига умуман имконият қолдирмай, фахрли 1-ўринни эгаллади.
Волейбол мусобақасида пахтачилик депутатлар 1-ўринни, мини футбол мусобақасида пахтачилик депутатлар 2-ўринни эгаллашди.
Бадминтон спорт турида Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгаши котибият мудири Магрипова Рўзигул Тошниёзовна фахрли 3-ўринни эгаллади.
Туман кенгаши жамоаси ва муносиб иштирок этган депутатлар туман ҳокими М.Хамадамов томонидан тақдирланишди. “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг кейинги босқичида пахтачилик депутатларга омадлар тилади.