Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Шу йилнинг 22 январь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими В.Рахимов бошқарди.

1-Қўшҳовуз сайлов округидан депутат М. Каримова сессия котиблигига сайланди.

Сессияда “Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг тумандаги фермер хўжаликлари ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги баённомаси ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосасини кўриб чиқиш тўғрисида”ги масала муҳокама этилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Жўраев ахборот берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан муҳокамалар бўлиб, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қ.Норбўтаев, депутатлар З.Қувонова, Ш.Мирзаев, М.Шукуровлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шунинг билан халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси ўз ишини тугаллади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM