Экспорт нима?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Экспорт (инг., лот. - олиб чиқаман, четга чиқараман) — товарлар, хизматлар, инвестиция, қимматли қоғозлар, технологиялар ва бошқаларни ташқи бозорга чиқариш. Tоварларни бир мамлакат орқали олиб ўтиш (транзит) ва бир мамлакатдан олиб келинган товарларни бошқа мамлакатларга сотиш учун чиқарқш (реекспорт) ҳам Э.га киради.

Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган моддий бойликлар Э. таркиби (кўринма Э.) миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни билан боғлиқ. Саноати ривожланган мамлакатларга саноат маҳсулотлари, айниқса, машинасозлик маҳсулотлари ва технологиялар Э. қилиш хос бўлса, қолоқ аграр иқтисодиётга эга бўлган мамлакатлар Э.ида хом ашё ва озиқ-овқат асосий рол ўйнайди. Якка зироатчилик хўжаликлари ҳукмрон бўлган мамлакатлар Э.ида 1-2 товар тури асосий ўринни эгаллайди.

Юкларни ташиш, воситачилик операциялари, туризм, илмий техника алоқаларидан ва бошқалар хизматларни сотишдан олинадиган даромадлар кўринмас Э.ни ташкил этади ва иқтисодиёти ривожланган кўпгина мамлакатларда унинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Қуйида Пахтачи туманининг экспорт салоҳиятига доир маълумотлари тақдим этилган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM