Вилоят ҳокимлигида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш Самарқанд вилояти туманлари билан боғланган ҳолда видеоконференция тарзида ўтказилди.
Йиғилишда республика комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Республика комиссиясининг 4-минтақавий ишчи гуруҳи раҳбари Э.Юлдашев, ишчи гуруҳ аъзолари, сенатор ва депутатлар ҳамда масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.