Вилоят ҳокимлигида ижро интизомига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2018 йил 22 декабр куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида шахар ва туманлар ҳокимликлари девонхона бўлими мудирлари иштирокида ижро интизомини мустаҳкамлаш ва иш юритишни ташкил қилиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи в.б. Б.Рахматуллаев олиб борди. Йиғилишда вилоят ҳокимлиги девонхона бўлими мудири Б.Тиллаев, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходим Д.Хусанов ҳамда махсус қисм ходими З.Холмуродовлар сўзга чиқишди. Йиғилиш давомида шахар ва туманлар ҳокимликларида олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, 2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида яхши кўрсаткичларга эришган шахар ва туман ҳокимликлари девонхона бўлими мудирлари вилоят ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди. 

Манба: вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM