Ҳарбий қисмга ёшлар саёҳати уюштурилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 15-декабридан 2019 йилнинг 15-январигача «Ватанпарварлик ойлиги» ўтказилиши муносабати билан Пахтачи туман ҳокимлиги, Пахтачи туман Мудофаа ишлари бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши, тумандаги уюшмаган ёшлар ва  касб-ҳунар коллежларидан 62 нафар ўқувчи ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш  ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёшларни олий ҳарбий билим юртларига, шунингдек ёшларнинг соғлом турмуш тарзини кенг кўламда тарғиб этиш мақсадида туман мудофаа ишлар бўлими билан ҳамкорликда 02855 сонли ҳарбий қисмга ёшлар саёҳати уюштирилди.
Ўқувчилар ҳарбий хизматчилар билан қисқа суҳбатдан  сўнг жанговар ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги воситалари намуналаридан иборат кўргазма билан танишишга киришдилар ва аскарларнинг яшаш шароити, ётоххоналари ва ошхонари билан ҳам яқиндан танишишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM