Туманда 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жойлар калити топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” деган улуғвор ташаббус кенг эътироф этилиб, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган шахсларни уй-жой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пахтачи туманида имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган шахсларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида бунёд этилган хонадонларни фуқароларга топшириш тадбири ўтказилди.

Жаҳонобод массивида қуриб-битқазилган, барча қулайликларга эга 12 та уй-жойлар калити бошланғич тўлови давлат томонидан тўланган ҳолда, узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида фуқароларга топширилди.

Янги хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM