Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 41 сессияси бўлиб ўтди

 

Бугун 7 сентябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 41 сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 26 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 4 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва тумандаги 43 та Сайлов участка комиссия аъзолари иштирок этдилар.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 11-Можор  сайлов округидан сайланган депутат Ш.Арзиқулов  бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда Пахтачи тумани бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала мақулланди.

Кун тартибига кўра Пахтачи тумани бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала юзасидан 7-Самарқанд сайлов округи аъзоси Пахтачи туманга бириктирилган вакил Ш.Қудратов тумандаги 43 та сайлов округи комиссия аъзолари билан таништирди.

Шунинг билан Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 41-сессияси ўз ишини якунлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM