Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 40 сессияси бўлиб ўтди

Бугун 27 август куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 40 сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 25 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 5 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар иштирок этдилар.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 23-Зарафшон  сайлов округидан сайланган депутат Ш.Мустафоев бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 7 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибига кўра Туман маҳаллий бюджет режасини орттириб бажарилган қисмидан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимовнинг ҳисоботи.

     Иккинчи масала юзасидан яъни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширган ишлар юзасидан туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Н.Эсоновнинг ҳисоботи эшитилди ва муҳокам қилинди.

 Кун тартибидаги учинчи масала Туман Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бош врачи М.Расуловнинг 2021 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Сессия  Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиясининг 2021 йил 17 апрелдаги 69-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июлдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари тўғрисида”ги 72-сонли йиғилиш баёнлари ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала билан давом этди.

Сўнгра   Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларнинг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида туман Ирригация бўлими бошлиғи Ф.Номозовнинг ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидаан Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимовнинг ҳисоботи. эшитилди. Зиёвуддин тарихи Музейига мстақиллик даврида амалга оширилган ишларни ҳам киритиш мумкинлиги ҳақида таклиф берилди.

Шундан сўнг  Туманда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги Мелиоратив экспедиция Пахтачи туман бўлими бошлиғи Ж.Тохировнинг ҳисоботи.

Сессияга Пахтачи туманида “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Бурхонованинг ҳисоботи якун ясади.

Шунинг билан Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 40-сессияси ўз ишини якунлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM