Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

 

2021 йилнинг 13 август куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 28 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 2 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар иштирок этдилар.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 11- Можор сайлов округидан сайланган депутат Ш.Арзиқулов бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 3 та масала кўриб чиқилди.

         Кун тартибидаги биринчи масала бўлган Пахтачи туманида “Аёллар дафтари”га ўзгартириш киритиш юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Бурхонованинг ҳисоботи  эшитилди.

         Навбатдаги Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасининг тавсия хатига асосан тумандаги 10-умумтаълим мактабига директорликка тавсия этилган номзодларни  3 йиллик истиқболли Дастури эшитилди ва муҳокама қилинди. Номзодларга депутатлардан саволлар берилди ва номзодлар овозга қўйилди. Номзод Эргашева Зухра Тоҳировна 13 та овоз, номзод Нарзиев Исмат Давронович 11 та овоз, Маҳкамов Ғулом 0 та овоз, бир нафар депутат қарши, 3 нафар депутат бетараф овозни ташкил этди.

Сессия якунида “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хотин-қизларга маблағ ажратиш тўғрисида  қарор тасдиқланди.

.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM