Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 9 сентябрдаги 771/1-сонли хатига мувофиқ Пахтачи туманида ташкил этилган 43 та сайлов участкаларида сайлов комиссияси аъзоларининг сайловга оид билимларини мустаҳкамлаш, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларни ўргатиш мақсадида ўқув-амалий семинарлари ташкил этилди.
Мазкур ўқув-семинарларида 7-сайлов округидан туманга бириктирилган вакил Самарқанд вилояти Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи Ш.Қудратов иштирок этиб, жойларда ташкил этилган ўқув-семинарлари учун яратилган шароитлар ҳамда сайлов участкаларининг безатилиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.