Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди

 

Бугун 30 июль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 37 сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 22 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 8 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар иштирок этдилар.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 29-Жона  сайлов округидан сайланган депутат А.Чоршаев бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 9 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибига кўра Пахтачи тумани прокурори Э.Шариповнинг ягона онлайн тизимга маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

             Иккинчи масала юзасидан яъни ҳудудларда кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши бўйича туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Мусирмановнинг ҳисоботи эшитилди ва муҳокам қилинди.

Туманда мавжуд кўп қаватли уй жойларда 2021 йил давомида А.Темур ва Истиқлол МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларни август-сентябр ойларига канализацияга улаш режалаштирилаётганлигини Истиқлол маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларга кириш йўлаклари таъмирлаб бериш режалаштирилганлигини таъкидлаб ўтди.

            Маърузачига депутатлар томонидан нечта ширкат борлиги ҳақида сўрашди ва ширкатларни сонини кўпайтириш таклифини билдирди.

           Кун тартибидаги учинчи масала «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида “Пахтачи тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Э.Исмоиловнинг ҳисоботи эди. Э.Исмоилов тизимда олиб борилаётган ишлар ҳқида тўхталиб ўтди.Депутатлар томонидан газ балон билан таъминлаш тартиби ҳақида сўралди.

            Сессия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Б.Азизовнинг ҳисоботини эшитиш билан давом этди.

Б.Азизов ўз ҳисоботида 2021 йил давомида тумандаги Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тўғрисидаги туман ҳокимининг тегишли қарори билан 314 та захира иш ўринларидан имтиёз тариқасида ўрта-махсус таълим муассасаларини таъминлаган ёшларга 153 та ўринларига 2021 йилда бандлиги таъминланиш белгилаб берилган бўлиб, ушбу режага асосан айни вақтда 98 нафар ёшлар банд қилинган иш ўринларига квота билан йулланмалар олиб ишга жойлаштирилганлигини айтиб ўтди.

              Сўнгра Пахтачи туманида фаолият юритаётган тижорат банклари раҳбарлари  М.Бабаев, У.Қорабоев, Б.Тўхтаевнинг 2021 йил I-ярим йилликда ажратилган кредитларнинг мониторинги тўғрисида ҳисоботи муҳокама қилинди. Депутатлар банк ходимларининг муомала маданиятидан норозилигини билдиришди.

         Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидаан Пахтачи туманида жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва маданий бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш улардан фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши тўғрисида туман тарихи музейи директори О.Хўжамуродованинг ҳисоботи эшитилди. Зиёвуддин тарихи Музейига мстақиллик даврида амалга оширилган ишларни ҳам киритиш мумкинлиги ҳақида таклиф берилди.

            Шундан сўнг “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичида киритилган хотин-қизлар рўйхати ҳамда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” тасдиқлаб олинди.

            Навбатдаги масала Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг тавсия хатига асосан тумандаги 3, 38, 10, 36, 45-умумтаълим мактабларига директорликка тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида эди. Масала муҳокама қилинди ва бу масала учун алоҳида сессия чақириш таклифи берилди.

            Сессия якунида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг хатига асосан тумандаги 11-умумтаълим мактаби директорини лавозимидан озод этиш масаласи кўриб чиқилди ва депутатлар кўрилган масалага ўз муносабатларини билдирдилар.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM